×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP МЮНХЕН ШАХРИНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

2019 йил 19, 21 ноябр кунлари BMB TRADE GROUP компанияси делегацияси, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси элчихонасининг ташаббуси билан, Германиянинг Мюнхен шаҳрининг ишбилармон доиралари вакиллари билан B2B форматида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, болалар боғчаларни қуриш ёки сотиб олиш, бундан ташқари бола парваришига ихтисослашган “Kinderzentren Kunterbunt Gemeinnutzige” GmbH компанияси вакили Stefani Wagner билан ҳамкорликда мамлакатимизда немис лойиҳаси бўйича мактабгача таълим масканини ташкил этиш, немис тили методикаси бўйича инновацион ёндашув ҳамда хорижий тилларни ўргатиш масаласи бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида, Б.Маматкулов Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, бу йўналишда замонавий механизмларини жорий этиш, давлат билан инвесторлар ўртасидаги муносабатларни, уларнинг мажбуриятларини ҳамда давлат томонидан бериладиган кенг солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар, шунингдек, имтиёзли кредит ажратиш, алоҳида эҳтиёжли оилалар фарзандларини тарбиялаш бўйича квоталар масаласи ҳақида гапириб ўтди.

Шу ўринда, Stefani Wagner Ўзбекистонда ушбу соҳани ислоҳ этишга энг қуйи поғонадан, яъни боғчалар фаолиятини такомиллаштиришдан бошлаб эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқлиги ҳақида сўзлаб ўтди.

Музокаралар сўнгида, томонлар юртимиз ҳудудларида эксперимент тариқасида, шериклик шартлари асосида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришишди.

Шу куннинг ўзида, 19 ноябр куни, мехмонхонанинг мажлислар залида OstWestWirtschaftsForumBayern eV консальтинг компанияси ижрочи директори Herman Ponishko билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Herman Ponishko Ўзбекистон ҳақидаги билимлари ва мамлакатимизда инвесторлар учун бизнес юритишдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди. У томонидан Мюнхенда фаолият олиб бораётган бизнес соҳасидаги йирик тадбиркор-инвесторларни жалб қилишда ва шу орқали Германиянинг янги инновацион техналогияларни олиб кириш борасида бевосита ҳамкорлик қилиш истаги борлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, томонлар Мюнхен шаҳрида BMB Trade Group компаниясининг OstWestWirtschaftsForumBayern eV консальтинг компанияси ҳамкорлигида ваколатҳонасини очиш бўйича келишиб олишди.

20 ноябр куни BMB Trade Group таъсисчилари чорвачилик комплекси ҳамда зотдор генофондни яратиш, ўруғлантиришга ихтисосланган BSG Besamungsstation Greifenberg илмий марказига ташриф буюуришди ва марказ директори Goßner Helmut томонидан илиқ кутиб олинди.

Ушбу, Мюнхен шаҳри Аграр университети қошидаги илмий марказ 1948-йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Марказнинг Landkreis Landsberg, Zweckverband Mindelheim ва Бавариянинг Weilheim ва Kaufbeuren уюшмалари асосий ҳомийлари ҳисобланади.

Учрашув мобайнида, делегация марказнинг зотдор қорамолларни кўздан кечириш истагида, марказнинг Ветеринария доктори Dr. Gropper Markus томонидан экскурсия ташкил қилинди.

Экскурсия давомида, келгусида юртимизда чорвачилик йўналишида селекция-наслчилик ишларини юритишнинг ва маҳсулот етиштиришнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, зотдор Braunvieh, Fleckvieh, Holstein каби чорва моллари бош сонини янада кўпайтириш, шунингдек, сут ва гўшт ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш, чорва молларини бўрдоқига боқиш ишларини кенг жорий этиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш борасида музокаралар олиб борилди.

Музокаралар якунига кўра, томонлар ўзаро ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш ва келишилган мақсадларни амалга ошириш борасида бор куч ва салоҳиятларини сафарбар этишга келишиб олинди.

BMB Trade Group компанияси таъсисчилари Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу ривожланган мамлакатга уюштирган иш ташрифдан пировард мақсад, хар икки томонлама манфаатли келишувларга эришишдир.