×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН ЭКСПОРТЧИЛАР УЮШМАСИ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

2019 йилнинг 20 ноябр куни BMB Trade Group компанияси Бош директори Махмуд Асамов «Ўзбекистон экспортчилари» Уюшмаси Раиси ўринбосари Ёркинжон Маликовни қабул қилди.

Учрашув очилишида М.Асамов мамлакатда ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспортини ривожлантришга қаратилган ишлар, ва уларга тўсқинлик қилаётган сабабларни санаб ўтди. Шундан сўнг, компаниянинг фаолияти асосий йуналишлари ва тажрибаси хусусида қисқача сўз юритди.

Ўз навбатида «Ўзбекистон экспортчилари» раиси ўринбосари Ёркинжон Маликов дўстона ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, уюшма фаолияти хусусида, олдида турган юксак вазифалар ва истиқболлари борасида маълум қилди. Бундан ташқари, BMB Trade Group компаниясининг фаолиятига юксак баҳо бериб, уюшманинг дастлабки фаолиятини BMB Trade Group компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ўзбекистон экспортчилари» Уюшмаси раиси ўринбосари Ёркинжон Маликов билан экспортни амалга оширишда “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқликка сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, мазкур сертификатларга эга бўлиш, экспорт нуфузини ошириши ва шу каби умумий вазифаларни белгилаб берувчи ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ушбу имзоланган хужжатнинг яна бир эътиборга лойиқ томони, турли мазкур соҳада қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиш, илғор экспорт қилувчи мамлакатларнинг тажрибасини мамлакат экспортини ривожлантиришга хизмат қилиши ҳисобланади.

Учрашувлар сўнгида томонлар имзоланган хужжатларнинг ижроси юзасидан амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Шуни таъкидлаш лозимки, аввалроқ «Ўзбекистон экспортчилари» Уюшмаси Раиси Муҳтор Умаров ва  BMB Trade Group компаниясининг Кузатув кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ўзаро манфаатли хамкорликни йулга қўйиш хусусида ноябр ойининг бошида музокоралар ўтказган.