×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP ЕВРОПА САФАРИДА

2019 йил 17-21 ноябр кунлари BMB TRADE GROUP компанияси делегацияси, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси элчихонасининг ташаббуси билан, Германия ишбилармон доиралари вакиллари билан B2B форматида бир қатор учрашувлар режалаштирилган эди.

Хусусан, Компаниянинг бизнес учрашувлари Ўзбекистондан Европа мамлакатларига қовун ва хурмо экспортини ташкил этишга ихтисослашган OPTIMIX компанияси ижрочи директори Виктор Пулс ва Luga-Nova GmbH раҳбари Юрий Губанов билан музокаралар олиб борилди. Муҳокама давомида Германиялик ҳамкорлар компания билан оригинал таъм ва озуқавий хусусиятларга эга бўлган ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янада кенгайтириш масаласида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

18 ноябр куни элчихонада Berliner Sparkasse - Niederlassung der Landesbank Berlin AG и Gerrit Schmitter компанияси минтақавий менежери Андрей Артель, COOMMIT Project Partners GmbH компанияси вакили билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Хусусан, Европа сифат стандартларига жавоб берадиган сабзавот ва меваларни ишлаб чиқариш имконини берадиган юқори сифатли қуритиш ускуналарини етказиб бериш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув якунида ушбу инвестиция лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Шу куни "Rindzucht Schleswig-Holstein eV" компаниясининг ижрочи директори, доктор Хайнер Кале ва Uwe Branding, сут ва гўшт ишлаб чиқариш учун чорвачилик комплекси ҳамда генофондни яратиш бўйича GGI-SPERMEX компанияси раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Хусусан, учрашувда Жиззах вилоятида 30-35 дона сигирлар зотидан наслчилик комплексининг тажрибавий лойиҳасини барпо этиш, ишлаб чиқариш, озуқа режимини ва таркибини белгилаш, шунингдек ходимларни малакасини ошириш мақсадида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди.

RFF Rohr Flansch Fitting GmbH компанияси ижрочи директори Михаэл Аллекси, Вилли Оеттинг ва VIETZ Gruppe компанияси вакили билан музокаралар чоғида, Германия маҳсулотларини сақлаш учун Логистика омборини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Маълумот учун, ушбу компания нефт ва газ соҳасида ишлатиладиган юқори сифатли қувурлар ишлаб чиқаради.

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг Берлиндаги дипломатик ваколатхонаси томонидан компаниянинг Германия бизнеси вакиллари билан B2B форматидаги учрашувлари ишбилармонлик ва конструктив муҳитда ўтказилди.

Ҳозирда, Германиянинг Мюнхен ва Франкфурт шаҳри бизнес вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши кутилмоқда.