×

Yangiliklar

ФРАНЦИЯДА "RUNGIS BIEN MANGER" НОМЛИ ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

15-17 ноябр кунлари Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонаси ташаббуси билан BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматкулов, таъсисчилар А.Маматкулов ва М.Дадажоновлар мамлакатимизнинг экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган мева ва сабзовотлари билан Франциянинг нуфузли RUNGIS агрологистика марказининг 50 йиллиги муносабати билан “RUNGIS BIEN MANGER” номли нуфузли халқаро фестивалида иштирок этди.
Маълумот учун, Халқаро Rungis бозори (Marche International de Rungis) Париж шаҳрининг жанубий чекка Haut Rungis коммунасида жойлашган бўлиб, асосан озиқ-овқат ва мева маҳсулотлари учун мўлжалланган асосий бозоридир.
Мазкур фестиваль Париж шаҳридаги 1500 кв метр майдонга эга “Grand Palais” саройида ташкил қилиниб, Франциянинг энг йирик RUNGIS бозоридан тўғридан-тўғри келтирилган 300 га яқин янги, барра маҳсулотлар кўргазмада намойииш этилди ва хам иштирок этди. Тадбирда 25,000 дан зиёд ташриф буюрган иштирокчилар таркибига Франция ҳукумати вакиллари ва ишбилармонлари, Европа ва дунёнинг бошқа давлатларидан машҳур кулинария, бизнес ва жамоатчилик вакиллари, жумладан, Франциянинг иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат котиби Агнес Паннье-Рунашер, RUNGIS бозори президенти Стефан Лаяни ва бошқалар ташриф буюрди.
Тадбир давомида кўргазма иштирокчилари учун B2B форматида учрашувлар ташкил қилинди ва хамкорлик юзасидан тегишли келишувларга эришилди. Европалик ишбилармон ва тадбиркорлар компаниямиз томонидан кўргазмада намойиш этилаётган хўл ва қуруқ мевалар ҳақида ўзларининг илиқ сўзларини билдириб, бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлари табиийлиги ва бетакрор таъми билан ажралиб турилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Музокаралар давомида BMB Trade Group компанияси номидан меҳмонларга реклама-тарғибот маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Шунингдек, Франция бизнес вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир жараёнида кўргазма иштирокчиларида дунёга донғи кетган мазали ўзбек миллий таомлари, жумладан, палов ҳамда юртимизнинг ўзига хос таъмига эга, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан таътиб кўришга имкон бўлди ҳамда уларга олий баҳо олинди.
Шу каби тадбирларнинг ўтказилиши - икки давлат халқлари, ишбилармон доиралари ўртасида амалий алоқаларни ва “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” миллий бренди остида маҳаллий махсулотларимизни экспортини ривожлантиришга ва ивестиционн қизиқиши ошиб боришига хизмат қилиши иштирокчилар томонидан таъкидланди.
Мазкур тадбир компаниямиз учун яна кенг имкониятлар эшигини очди десак муболаға бўлмайди. Бу эса ўз навбатида, компаниянинг экспорт географияси Франция туфайли янада кенгайишига замин яратади.