×

Yangiliklar

OPIC (АҚШ) КОМПАНИЯСИ ВАКИЛИ ТАРА БЛЕЙК БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 14 ноябр куни, "BMB Trade Group" Бош директори Махмуд Асамов ва таъсисчиси Азиз Маматқулов OPICнинг Халқаро лойиҳаларни молиялаштириш бўйича директори Тара Блейк хоним ва "Ardmore Capital" (Ақш) компанияси директори Burke McCormack ларни қабул қилди.

Учрашув давомида М.Асамов меҳмонларни илиқ кутиб олиб, OPIC тарафдан компанияга ташриф буюргани учун ўз миннатдорчилик билдирди, сўнгра "BMB Trade Group" компанияси фаолияти ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалари ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Шундан сўнг, Тара Блейк хоним Жиззах вилоятида АҚШ компанияси ҳамкорлигида Агрокластер лойиҳасини амалга оширишда ижобий тажрибага эга BMB Trade Group компанияси ҳақида ижобий фикрда эканлигини таъкидлаб ўтди. У дунёдаги турли корпорациялар ва лойиҳа ишлаб чиқувчилар билан ишлайдиган OPIC нинг фаолияти ҳақида батафсил гапирди.

Шу билан бирга, OPIC 167 та мамлакатда амалга ошириши режалаштирилаётган лойиҳалар экспертизасини таъминлаш, ушбу жараённинг бир қисми сифатида институционал ва стратегик сармоядорларни жалб қилишда кенг қамровли алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида ўзининг 40 нафар етук мутахассислар тажрибаси кўмагида фаолият олиб боради.

Бундан ташқари, логистика хизматлари, қишлоқ хўжалиги, туризм, тиббиёт, фармацевтика, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашучун музлатиш хоналари ва муассасаларини қуришда янги ёки мавжуд лойиҳаларини амалга ошириш учун OPIC кредитларини бериш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, OPIC хизматларидан оқилона фойдаланадиган Burke McCormack “Ardmore Capital” компанияси ҳақида маълумот берди. Хусусан, тез фурсат ичида даромад келтирувчи сармоя излаётган ёки молиявий аҳволини яхшилаш учун мутахассисларга мурожаат этувчи, шунингдек, лойиҳаларни ишлаб чиқувчилар учун корпоратив-молиявий ечимларни таклиф этади.

Учрашув якунида томонлар компаниянинг истиқболли лойиҳаларига узоқ муддатга тўғридан-тўғри сармоя киритиш соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.