×

Yangiliklar

«ADVANTAGE CENTRAL ASIA» КОНСАЛТИНГ КОМПАНИЯСИ ДИРЕКТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

13 ноябр куни Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ташаббуси билан учрашувлар залида “BMB Trade Group” компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов ҳамда таъсисчиси М.Дадажоновлар мазкур мамлакатда фаолият олиб бораётган «Advantage Central Asia» нуфузли консалтинг компанияси директори Дмитрий Родин билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув мобайнида Д.Родин билан бир қанча қўшма лойиҳалар устида музокаралар олиб борилди. Хусусан, Европа давлатларига озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш, Ўзбекистонда қурилиш соҳасида (шу жумладан, санитария-тесисат), тўқимачилик соҳасидаги юртиимиздаги ишлаб чиқарувчиларнинг Париждаги доимий ваколатхонасини очиш, шунингдек, турли хил ўсимликлардан мой экстрактини олиш, гўшт маҳсулотлари, музлатилган сабзавот ва меваларни ишлаб чиқариш тизимларини ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Музокара жараёнида Б.Маматқулов бугунги кунда мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити шакллантирилганлиги, энг илғор халқаро тажрибалар асосида ҳорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларининг мустаҳкам қонунчилик базаси, шунингдек, чет эл капитали иштирокида ташкил этилган корҳоналар учун имтиёз ва преференциялар тизими яратилганлиги ҳақида сўзлаб ўтди.

Суҳбат чоғида Дмитрий Родин Ўзбекистон ҳақидаги билимларини, унинг маданий-маърифий жахатларини ҳамда бизнес юритишдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, у томонидан Францияда фаолият олиб бораётган бизнес соҳасидаги йирик тадбиркор-инвесторларни жалб қилиш борасида ҳам бевосита ҳамкорлик қилиш истаги борлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнгида томонлар келгусидаги истиқболларини, шу билан бирга компаниялар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳақида келишиб олишди.