×

Yangiliklar

"BMB TRADE GROUP" КОМПАНИЯ ТАЪСИСЧИЛАРИ БИЗНЕС-ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ФРАНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

"BMB Trade Group" компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов ва таъсисчиси М.Дадажоновлар 12-20 ноябр кунлари Франция ҳамда Германия давлатларига истиқболли ҳамкорликни муҳокама қилиш, мамлакатимизнинг инвестицион салоҳиятини янада ошириш, Европанинг ривожланган давлатлари бизнес вакиллари билан тажриба алмашиш ҳамда уларни Ўзбекистонга таклиф килиш мақсадида ташриф буюрадилар. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонасининг ташриф дастурига кўра, BMВ Trade Group компанияси таъсисчилари Ўзбекистон ва Франция мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга бағишланган бизнес учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган.