×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP ЯНГИ ҲАМКОРЛАР БИЛАН МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАДИ

2019 йилнинг 8 ноябр куни BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Ўзбекистон-Хитой Савдо Уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий филиали, шунингдек, ҳамкорликни ривожлантиришда манфаатдор бўлган лимон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар Уюшмаси делегацияларини қабул қилди.

Музокаралар мобайнида, меҳмонлар BMB Trade Group компаниясининг сўнгги йилларда хорижий инвесторлар билан ташқи алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, махаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб бериш борасидаги фаолияти қўшма ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга яққол туртки бўлаётгани хақида таъкидлаб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон-Хитой савдо Уюшмаси раиси Кинг Чанг хоним ҳамкорлик Меморандумини имзолади. Ушбу имзоланган хужжатнинг эътиборга лойиқ томони, Ўзбекистонга юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорларга экспорт қилиш учун энг сўнги Хитой технологиялардан фойдаланиш ва уларни Ўзбекистонга олиб киришни ривожлантириш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Вице-президенти, Навоий филиали раиси Абдураззоқ Мирзаев билан тузилган ҳамкорлик Меморандумининг муҳим жиҳати шундан иборатки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда маҳаллий-илмий ишланмаларнинг илғор ютуқларидан фойдаланиш ва мавжуд лойиҳаларга сармоя жалб этиш ниятлари борлиги хақида эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси лимон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар уюшмаси раиси Нуритдин Фахрутдинов билан лимон экспортини янада кенгайтириш ва лимон кислотасини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича умумий вазифаларни белгилаб берувчи ҳамкорлик Меморандуми ҳам имзоланди.

Учрашувлар сўнгида томонлар имзоланган хужжатларнинг ижроси юзасидан амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида Ҳамкорлик Меморандумларини расмий равишда имзолаш маросимлари ўтказилди.