×

Yangiliklar

"BMB-NRC AGROLOGISTICS" ҚЎШМА КОРҲОНАСИ БОШ ДИРЕКТОРИ ТОШКЕНТГА ЕТИБ КЕЛДИ

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Агрологистика мажмуасини ташкил этишда бевосита иштирок этиш учун "BMB-NRC Agrologistics" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош директори Белоус Алексей Джорджевич Тошкентга етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, BMB Trade Group компанияси ва Национальная Резервная Корпорация (РФ) ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дастлабки ва қайта ишлаш, махсус иқлим шароитида сақлаш ва уларни экспорт қилиш, Россия ва бошқа хорижий бозорларга тез ва сифатли етказиб бериш тизимини ташкил этиш бўйича Агрологистика мажмуасини қуриш лойиҳасининг асосчилари бўлиб хизмат қилади.

И.Каримов номидаги Халқаро аеропортида Россиялик ҳамкорни компания бош директор ўринбосари Абдурашид Шарафутдинов самимий кутиб олди.

Учрашув давомида Агрологистика мажмуасини лойиҳалаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил суҳбат бўлиб ўтди. 5-ноябр куни эса, йирик объектни лойиҳалаш ва қуриш ишларини бошлаш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф режалаштирилган.