×

Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН ЭКСПОРТЧИЛАР УЮШМАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Б.Маматқулов «Ўзбекистон экспортчилари» Уюшмаси бошқарув раиси Мухтор Умаров билан учрашди.

Учрашувни очар экан, Б.Маматқулов маҳаллий экспортчиларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган уюшма юртимизда фермер ва деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик махсулотлари, қуруқ мевалар ҳамда қандолатчилик махсулотларини тез ва сифатли равишда жаҳон бозорига етказилишидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Компаниянинг экспортни амалга ошириш соҳасидаги тажрибасидан уюшма фаолиятини йўлга қўйишда фойдаланиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлаб, келажакда уюшма фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Музокарани очилишида Экспортчилар уюшмаси Бошқаруви раиси М. Умаров дўстона ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, уюшма фаолияти хусусида қисқача сўзлаб берди. BMB Trade Group компаниясининг фаолиятига юксак баҳо бериб, уюшманинг дастлабки фаолиятини BMB Trade Group компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйиш ҳақида тўхталиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар республикада экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ягона электрон савдо платформасини яратиш, чет эл инвесторларини жалб қилган ҳолда мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, ягона ички ва ташқи бозор маркетинг тадқиқот маълумотлар базасини яратиш, илғор экспорт қилувчи мамлакатларнинг тажрибасини мамлакат экспортини ривожлантиришга илмий ёндашган ҳолда татбиқ қилиш масалаларини муҳокама қилишди. Экспортни амалга оширишда “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқликка сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда мазкур сертификатларга эга бўлиш экспорт нуфузини оширишини яна бир бора таъкидлаб ўтишди.

Учрашув сўнггида томонлар турли мазкур соҳада қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиш масалаларида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.