×

Yangiliklar

INTERNATIONAL BUSINESS SYSTEM КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ХУСУСИДА

Жорий йилнинг 29-октябр куни BMB Trade Group компаниясининг Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов International Business System Компанияси Бош директори Атиф Насеем бошчилигидаги покистонлик делегациясини қабул қилди.

Дастлаб Бекзод Маматқулов компания фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериб, ҳозирги кундаги чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларда алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнг IBS компаниясининг рағбари бошқараётган компанияси хусусида тақдимот ўтказиб BMB Trade Group билан ҳамкорлик қилиш ҳар иккала томонга ҳам бирдек фойдали бўлишини такидладилар.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистондан қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини Покистон Ислом Республикасига экспорт қилиш ҳамда Покистон маҳсулотларини Ўзбекистонга импорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.  Жумладан, мамлакатимиздан Покистонга мош, ловия каби дуккаклик маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи кенгроқ кўриб чиқилди ҳамда икки томонлама манфаатли бўлишини алоҳида такидладилар.

Шунингдек, томонлар ўртасида музокоралар конструктив ва дўстона руҳда ўтди.