×

Yangiliklar

МУМБАЙ ШАҲРИДАГИ НУФУЗЛИ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН МУЗОКОРАЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳиндистондаги элчиҳонаси ташаббуси билан BMB Trade Group компаниясининг таъсисчиси Мирзамурод Дадажонов ва Бош директори Махмуд Асомовнинг бизнес алоқаларни ривожлантириши мақсадида Ҳиндистон давлатига килган сафари мобайнида 2019 йил 24 октябрь куни Мумбай шаҳрига ташриф ташкил этилди.

Ушбу ташриф давомида Мумбай шаҳрининг «WTC» (World Trade Center) нинг вице-президенти Vijay G.Kalantri бошчилигида бизнес-форум ташкил килинди.

Мумбайнинг кўзга кўринган барча соҳалардаги тадбиркор ва инвесторлар иштироқидаги тадбирни «WTC» директори ўринбосари Rupa Naik хоним олиб борди.

Ушбу бизнес-форумда компания вакиллари авваломбор Ўзбекистондаги ивнестицион муҳит, тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда BMB Trade Group компанияси фаолияти хусусида асосий маълумотлар билан таништирдилар. Шундан сўнг, ушбу форумда иштироқ этган тадбиркорлар билан ўзаро танишув ва фикр алмашув музокаралари олиб борилди.

Жумладан, «ALL STATE» компанияси директори Ajoykaant Ruia, «EXPORT-IMPORT BANK OF INDIA» менежери Gagan Banodha, «BE LOLAC CONSULTING LLP» Бош директори Richa Tejura, «ALIGNS INTERNATIONAL» компанияси Бош бошқарувчиси Rajiv Maniyar, «TAHA SERVICES INTERNATIONAL TRADING» директори Shoaib Vajihuddin, «UDAN GROUP OF COMPANIES» бошқарувчиси A.R.Murarkaлар ва яна бир неча компаниялар вакиллари билан ўзаро фикр алмашилинди ва ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

Бундан ташқари 2020 йил 18-20 январ ойларида бўлиб ўтадиган «INDIAN INTERNATIONAL HALAL EXPO» кўргазмаси бизнес ривожлантириш буйича раҳбари Abdus Salam Malik томонидан BMB Trade Group компанияси ўз маҳсулотлари билан ушбу кўргазмада иштирок этиш учун таклиф этилди.

Юқоридаги Мумбай компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини жадаллаштириш, ҳамда уларни қуллаб-қувватлаш мақсадида меморандумлар имзоланди.

Шу билан компаниянинг Ҳиндистондаги «Luxury Simposium-2019» туфайли ташкиллаштирилган ташрифи якунланди.