×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ ВАКИЛИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН-ШВЕЙЦАРИЯ БИЗНЕС ФОРУМИДА ИШТИРОКИ

Тошкент шаҳрида 23 октябрь куни Ўзбекистон – Швейцария бизнес форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан ташкил этилган ушбу форумда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, Швейцария компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Мазкур тадбирда BMB Trade Group компаниясининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Б.Камилов ҳам иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов очиб, швейцариялик ишбилармонларни мамлакатимизда савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништирди. Шунингдек, Ўзбекистон-Швейцария савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг бугунги кундаги ҳолати, ҳорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистонда Швейцария капитали иштирокидаги 86 та корхона фаолият юритяпганлигини, шу билан бирга ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кўплаб истиқболли лойиҳалар мавжудлиги таъкидлади.

Швейцария томонидан Г.Метан ва Женева Савдо саноат палатаси Бош директори Винсент Субила сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда инвесторлар учун зарур шарт-шароитлар яратилаётганлиги, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлари туфайли Ўзбекистонда ишбилармонлик ва инвестиция муҳити жадал суръатларда, изчиллик билан яхшиланаётганини мамнуният билан қайд этишди.

Компания вакили Б.Камилов ВMB TRADE GROUP компаниясининг фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, Ўзбекистонда ҳорижий бизнесни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган консалтинг фаолияти хусусида маълумот бериб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи қисми B2B форматидаги музокаралар тарзида давом этди. Унда банк хизматлари, савдо, логистика, архитектура, соғлиқни сақлаш соҳаларига тааллуқли компаниялари вакиллари ўзбекистонлик ишбилармонлар билан яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини маълум қилишди.

Компаниямиз вакили Б.Камилов Давосдаги “Каспий хафтаси” халқаро форумининг Ташкилий қўмитаси раиси ҳисобланган, Кавказ-Каспий минтақаси, Марказий Осиё ва Марказий америка бозорларида фаол иш олиб бораётган “INTEGRAL PETROLEUM” савдо-логистика компанияси бошқарувчи директори Мурат Сеитнепесов билан алоқалар ўрнатди.

Яна бир қизиқарли учрашувлардан бири Swiss Medical Gate халқаро медицина маркази директори, Швейцария Савдо палатасининг Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйича Вице-президенти Марина Вербицкая билан бўлиб ўтди. Вербицкая Швейцариялик машхур ишлаб чиқарувчиларнинг юқори аниқликдаги тиббиёт техникасининг энг янги намуналари тўғрисида сўзлаб берди.

Шунингдек, муқобил инвестициялар ва солиқ соҳасида консалтинг хизматларини таклиф этувчи Herculis Group оилавий-инвестцион бутики Директорлар кенгаши Раиси Жан Поль Пере ва компаниянинг Бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи Иван Федоров билан Ўзбекистон компанияларининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхонасини очиш соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масаларини муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, мазкур форумни ташкил этишда фаол иштирок этган Швейцария-Марказий Осиё ассоциацияси асосчиси Ирина Гил билан мулоқот мобайнида консалтинг соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Умуман олганда, Швейцария компаниялари билан алоқаларни давом эттириш ва икки томонлама ўзаро манфаатли бўлган бизнес йўналишларини аниқлаштириш бўйича музокараларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.