×

Yangiliklar

МАЛАЙЗИЯНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН БИЗНЕС УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йил 15 октябр куни Малайзиянинг MATRADE (Malaysia External Trade Development Corporation), Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Cавдо-саноат Палатаси кўмагида "Hayat Regency" меҳмонхонасининг анжуманлар залида Малайзиянинг 16 та йирик ҳамда 80 дан ортиқ маҳаллий компаниялари иштирокида бизнес-учрашувлар бўлиб ўтди.

BMB Trade Group компаниясининг Инвестициявий лойиҳалар, халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Б.Комилов Малайзия компаниялари вакиллари билан "B2B" форматидаги музокараларда ҳам иштирок этди.

Хусусан, Малайзиянинг "Etika Global Resources" сут маҳсулотлари ва маркали ичимликларни ишлаб чиқарувчи ҳамда экспорт қилувчи йирик компанияси, ҳамда Малайзия ва Индонезия маҳсулотларини Жануби-Шарқий Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларига етказишни таъминловчи транспорт – логистика компанияси ("SP Eco-Link") вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Музокарада меҳмонлар Ўзбекистоннинг қулай инвестиция муҳити, компания фаолиятининг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда бизнесни йўлга қўйишда хорижий ҳамкорлар учун консалтинг хизматлари, шу билан бирга ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган имкониятлар билан танишдилар.

Ўз навбатида, ("SP Eco-Link") компанияси вакили Чей Суе хоним ва ("Etika Global Resources ") компанияси вакили Тей Ви келгусида қўшма лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш бўйича алоқалар ва музокараларни давом эттиришни таклиф қилиб, BMB Trade Group компаниясига миннатдорлик билдирди.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганларидек, бундай учрашувлар Малайзия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилмоқда.