Resolving timed out after 5000 milliseconds
Failed to get contents. Yangiliklar
×

Yangiliklar

ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

2019-йил 4 октябрь куни BMB TRADE GROUP компанияси офисига "PROPARCO" Француз Тараққиёт Агентлиги (ФТА) гуруҳининг Туркия, Болқон, Кавказ, Ўрта Шарқ, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақавий менеджери Жан Габриел Дейри бошчилигидаги ва инвестиция ходими Метью Хон иштирокидаги делегацияси ташриф буюрди.

Музокаралар жараёнида компания Кузатув Кенгаши раиси Б. Маматқулов франциялик ҳамкорларни республикада яратилган қулай инвестициявий муҳит, шунингдек, компания тузилмаси ва фаолият йўналишлари билан яқиндан таништирди.

Компания фаолияти ҳақида сўз юритар экан, Б. Маматқулов Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов ҳудудида "Национальная Резервная Корпорация" компанияси (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш, уларни экспортбоп саралаш, калибровкалаш ҳамда қадоқлаш, мева-сабзовот ва гўшт махсулотларини сақлашга мўлжалланган катта сиғимли совуқхоналарни ўзида жамлаган Агрологистика мажмуаси лойиҳаси хусусида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, "BMB Agro Trade", "BMB Logistic" шўъба корхоналарининг дуккаклик махсулотлар, ҳўл ва қуруқ мева-резаворларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича фаолияти ҳамкорларда қизиқиш уйғотди.

Маълумки, "PROPARCO" тижорат банклари ва кичик-ўрта бизнес вакилларига 5 млн. евродан 100 млн. еврогача инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 5-20 йил муддатга молиялаштириш имконини беради. Бундан ташқари, "PROPARCO" томонидан инвестициявий лойиҳаларни биргаликда шериклик асосида молиялаштириш имконияти ҳам мавжуд бўлиб, кейинчалик 5-8 йил давомида инвестиция маблағлари қайтариб олинади.

Ўз навбатида, Жан Габриел Дейри хусусий секторга ҳар бир лойиҳа учун 5 млн евро миқдоридаги инвестицияларни ажратиш механизмлари ҳақида сўзлаб берди. Инвестицияларни ажратиш тўғрисидаги қарор турли соҳа мутахассислари томонидан коллегиал равишда 5-6 ой давомида қабул қилинади ва мавжуд бизнесни кенгайтириш бўйича таклиф этилган лойиҳаларнинг рентабеллиги параметрларини диққат билан ўрганиб чиқилади.

Умуман олганда, компаниянинг "PROPARCO" ФТА вакиллари билан музокаралари-ишбилармонлик тарзида ўтди, натижада томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун алоқаларни давом эттириш бўйича келишувларга эришишди.