×

Yangiliklar

МУХАММАД ШАЙХ ЯКУБ ТРАНСПОРТ-ЛОГИСТИКА ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ УЧРАШУВЛАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

Икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни барқарор ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Покистонлик йирик тадбиркор Мухаммад Шайх Якуб бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо қўмитаси раиси ўринбосари А. Пардаев, қўмита аъзоси Ё.Холияров, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Ф.Эшматова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Д.Деҳқонов билан учрашувларда иштирок этишди.

Учрашувлар давомида “BMB Trade Group” компанияси вакили Б.Камилов ва Мухаммад Шайх Якуб Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси ва шахсан Фавқулодда ва Муҳтор элчи Ф.Сидиковнинг BMB Trade Group компаниясининг B2B форматларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги, Ўзбекистонда ишончли ҳамкорларни топиш ва алоқаларни ўрнатишдаги ўрни муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Томонлар Ўзбекистондан Эрон ва Покистон ҳудуди орқали Карачи ва Касим портларига, кейин эса Дубай шаҳрига транзит орқали контейнер ташишни ривожлантиришда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари икки мамлакатлар ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш ва логистика таъминоти ва сервис занжирларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида умумий вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун вазирлик ва Ўзбекистон Республикасидаги Покистон Ислом республикаси элчихонасининг тезкор ҳамкорлик дастури тузилиши режалаштирилди.

Транспорт Вазири ўринбосари Д.Деҳқонов билан учрашув мобайнида Транспорт вазирлиги билан бевосита логистика ҳамкорлигини йўлга қўйиш механизмларини муҳокама қилиш бўйича музокара олиб борилди.

Вазирлик раҳбарияти томонидан Покистонлик ҳамкорлар билан қўшма лойиҳалар ва савдо битимларини жадал ва изчил амалга ошириш диққат марказида экани, шу муносабат билан Ўзбекистон томонидан икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши ҳақида сўз юритилди.

Томонлар икки томонлама иқтисодий муносабатлар, асосан транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистонлик экспортчилар Покистон йўналишидаги арзон нархларда, “Pyramid Logistics Private” компаниясига тегишли бўлган бўш контейнерлар ёрдамида экспорт маҳсулотлари ташишда фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида келишиб олинди.

Учрашув сўнгида томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришди ҳамда жорий йилнинг ноябрь ойида Шайх Ёқуб раҳбарлигидаги Покистон ишбилармонларининг катта делегацияси кутиб олиши бўйича келишиб олинди.