×

Yangiliklar

O'ZBEKISTON-ROSSIYA ISHBILARMONLAR KENGASHINING 4-MAJLISIDAGI ISHTIROKI

Жорий йилнинг 1 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар Кенгашининг 4-мажлиси бўлиб ўтди, унда Қонунчилик органлари вакиллари ҳамда икки давлатнинг вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди. BMB Trade Group компанияси делегацияси ҳам тадбирга Ўзбекистон ишбилармон доираларининг вакилларидан бири сифатида таклиф этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.С.Сафоев, Россия Федерацияси Федерал Кенгашининг раиси ўринбосари И.С. Умаханов, ишбилармонлар Кенгаши ҳамраислари Икрамов А.И. ва Дегтярев Ф.Л., Россия Федерацияси агровий озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш бўйича Федерал Кенгаши раисининг 1-ўринбосари С.Ф.Лисовский, "BMB Trade Group" компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов ва бошқа тадбиркорлар ҳам сўзга чиқдилар.

Жумладан, С.Сафоев томонларнинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари доирасидаги ҳамкорлиги, Россиянинг хорижий инвесторлар орасида етакчи позицияси, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг изчил ўсиши юқори аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўз навбатида, Россиянинг икки мамлакат ўртасидаги савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қатъий содиқлигини таъкидлади.

Ушбу мажлиснинг кун тартибига кўра, икки мамлакат товар айирбошлашни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимларни имзолаш, Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ва икки мамлакатнинг кўп тармоқли инвестициявий ҳамкорлиги учун янги платформа яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар “улгуржи-тарқатиш марказлари”ни (ОРЦ) қуриш имкониятини кўриб чиқдилар, бу эса йилига Ўзбекистондан Россия Федерациясига 3-5 маротаба кўпроқ мева-сабзавот етказиб берилишига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан С.Лисовский жорий йилнинг 4-сентябрида "BMB Trade Group" компанияси (Ўзбекистон) ва Россия Федерацияси Миллий резерв корпорацияси (НРК) иштирокида қўшма корхона шаклида улгуржи-тарқатиш мажмуаси ташкил этиш тўғрисида имзоланган битим икки мамлакат савдо-иқтисодий соҳасида ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини яна бир бор таъкидлади. Б.Маматқулов ушбу лойиҳани Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар Кенгаши Мажлиси иштирокчилари билан амалга ошириш истиқболларини ҳам қисқача айтиб ўтди.

Ҳужжатда Жиззах вилояти ҳудудида Ўзбекистонда лойиҳалаштирилаётган 8 та улгуржи-тарқатиш мажмуаларидан (ОРЦ) бири қурилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа Ўзбекистондан Россия Федерациясига мева-сабзавот маҳсулотларини жўнатилиши бўйича фаолият олиб бориши кутилмоқда.