×

Yangiliklar

ПОКИСТОНЛИК ЙИРИК ТАДБИРКОРИ ШАЙХ МУҲАММАД ЯҚУБ БОШЧИЛИГИДА ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни мамлакатимизнинг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Фурқат Сиддиков ташаббуси билан юртимизга ташриф буюрган "Pyramid Logistics Private LTD" компанияси президенти ва Покистон Ислом Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Шайх Муҳаммад Ёқуб" BMB TRADE GROUP" компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов билан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида самарали алоқалар ўрнатишни ташкил этишга қаратилди.

"Pyramid Logistics Private LTD" компанияси Покистондаги йирик транспорт компаниясининг Тошкент, Душанбе, Кобул ва Қандаҳор шаҳарларидаги ваколатхоналар мавжуд бўлиб, улар ўрта Осиёдан/га турли хил (асосан озиқ-овқат маҳсулотлари) товарлар етказиб бериш билан шуғулланади. Бош офис Корачида жойлашган. Компания томонидан юк транспортларда Афғонистон ва Марказий Осиёга ойига 500 дан ортиқ турли ҳил маҳсулотлар жўнатадилади.

Айтиш жоизки, "Pyramid Logistics Private LTD" ҳам Ўзбек қишлоқ хўжалиги техникасини Покистоннинг шакар плантацияларида фойдаланиш учун импорт қилишда қизиқиш билдирган. Шу муносабат билан, 2017 йилда. Яқуб Шайх томонидан ИРП соҳасида "КДН-210" дискли ўриш машиналари харид қилинган ва синовлардан ўтказилган.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири маслаҳатчиси Нодир Собирович Отажонов бошчилигида Покистонлик делегация билан қишлоқ хўжалиги техникалари савдоси ва замонавий логистикани барпо этиш бўйича бир қатор лойиҳалар масаласида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш, сервис хизматини яхшилаш, импортни оптималлаштириш, экспортни кенгайтириш бўйича, қишлоқ хўжалиги техника билан 85 фоиз таъминлангани, маълум қисми эскиргани ҳамда уларни ўз вақтида янгилаш борасида муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, транспорт-логистика соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор таклифларни билдирди.

Музокаралар вақтида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани нафақат мамлакатларимиз, балки савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатаётгани алоҳида таъкидланди. Яқуб Шайх Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ривожланиши, инвестициявий муҳитни яхшилаш, имтиёз ва преференсиялар тизимини юксак баҳолади. Покистонда мамлакатимиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиши, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат соҳаларини ҳамда дўстона муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим тармоғи эканини таъкидлади.

Кун давомида "BMB Trade Group" компанияси вакиллари иштирокида Покистоннинг Муҳаммад Ёқуб Шайх бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазири Жамшид Хўжаев билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Учрашувда томонлар шакар етиштириш ва қайта ишлаш, шунингдек, юк ташиш ҳажмини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ошириш учун транспорт-логистика инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни батафсил муҳокама қилдилар. 

Хусусан, Покистон делегациясининг Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида шакарқамишни етиштиришни ташкил этиш, шунингдек, ушбу маҳсулотни қайта ишлаш заводини қуриш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, музокараларда транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг мавжуд истиқболларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди, бу Ўзбекистон ва Покистоннинг экспорт салоҳияти ва умуман транзит имкониятларига ижобий таъсир кўрсатиши муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Қишлоқ хўжалиги Вазири Ж.Хўжаев ва Покистон делегацияси раҳбари Шайх Муҳаммад Ёқуб эришилган ўзаро манфаатли келишувлардан мамнун эканини билдирди.