×

Yangiliklar

МИЛАН ШАҲРИДА БИЗНЕС УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

21 сентябр, куннинг биринчи ярмида “BMB Trade Group” компанияси Кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов, таъсисчи М.Дадажоновлар Италиянинг Милан шаҳрига йўл олишди.

21 сентябр кунидаги ташриф дастури бўйича, Миландаги икки томонлама алоқаларнинг ҳолати, истиқболларини, шу билан бирга мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилишдир. Хусусан, шулардан Миланда жойлашган “OPERA SRL” ва Виченса шаҳарчасидаги “Artes Politecnica” компаниялари вакиллари билан учрашув режалаштирилган эди.

Ташриф мобайнида “Innovando SRL” консалтинг хизмати раҳбари Насиба Нуржанова бошчилигида “OPERA SRL” компанияси директори Паола де Ангелис билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мобайнида Италия бизнес вакиллари билан бир қанча қўшма лойиҳалар устида музокаралар олиб борилди. Хусусан, улар томонидан тўлиқ инвестиция жалб қилиш орқали Ўзбекистонда 2020 йилга 1000 гектарга шафранчилик ташкил қилиш, шу аснода ундан олинадиган ёғ-мой эсктрактини Италия давлатига экспорт қилиш масаласи ва 50 гектарга намунавий илмий-инновацион лабораторияси ва ишлаб чиқариш мажмуасига эга канобчилик тизмимларини ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди.

“OPERA SRL” компанияси директори Паола де Ангелис томонидан Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ меваларни Европа стандартига мос лаборатория кўригидан ўтказиш, гигиеник, мувофиқлик ва фитосанитария сертификацияларини амалга оширишда бевосита ёрдам бериши таклифи билан сўзга чиқди. Шунингдек, “BMB Trade Group” компанияси томонидан Италиянинг тайёр, тизимли пишлоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналарини ҳарид қилишда Ўзбекистонда пишлоқ ишлаб чиқариш йўналишига қизиқадиган тадбиркорларни бевосита жалб қилиш бўйича ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Б.Маматкулов “OPERA SRL” компанияси директорига жорий йилда юртимиздаги барча шарт-шароитларни ўрганиш, келгусида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, жорий йилнинг 20 октябр санасида Ўзбекистонга ташриф сафарини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Учрашув сўнгида ўзлари қизиқтирган саволлар ва бошқа масалалар юзасидан корҳона томонидан ташкил этилган тушлик вақтида фикр алмашишди.

Кунниг иккинчи ярмида “BMB Trade Group” компанияси Кузатув кенгаши раиси Б.Маматкулов ва таъсисчи М.Дадажоновлар 2002 йилдан буён фаолият юритаётган, Ўзбекистон-Италия Савдо-саноат палатаси президенти (Милан шаҳрининг экс-губернатори) Луидже Ипэрти билан учрашишди. 

Суҳбат чоғида Луидже Ўзбекистон ҳақидаги билимларини, унинг маданий-маърифий жахатларини ҳамда бизнес юритишдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, у томонидан Италияда фаолият олиб бораётган бизнес соҳасидаги йирик тадбиркор-инвесторларни жалб қилишда ва шу орқали Италиянинг янги инновацион техналогияларни олиб кириш борасида бевосита ҳамкорлик қилишини таъкидлаб ўтди.

Делегация Виченца шаҳрида жойлашган Artes Politecnicа корҳонаси директори Мирко Дарра ҳамда Савдо бўлими бошлиғи Андреа Карапетьяни томонидан меҳмонлар илиқ кутиб олинди ҳамда иш жараёни ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Artes Politecnicа корҳонаси 1966 йилда асос солинган бўлиб, қишлоқ хўжалигида турли тафовутлардан, яъни дўл, турли кемирувчи хашоратлардан сақловчи тўсиқ ва панжаралар ишлаб чиқарувчи йирик корҳона сифатида фаолият қилмоқда. Ҳозирда хорижий ва ички бозорида маҳсулотлари кенг кўламда фойдаланиб келмоқда.

Учрашув бевосита компаниянинг ишлаб чиқариш корхонасига ташриф билан бошланди. Ушбу ерда ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар. Мазкур йирик инновацион компаниянинг замонавий технологиялар билан жихозланган корхонасида ишлаб чиқарилган турли ўлчам ва рангдаги панжара ва тўсиқлар нафақат Италияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам юксак талабга эга.

Музокара жараёнида Б.Маматқулов бугунги кунда мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити шаклланганлиги, шунингдек ҳорижий инвесторларнинг чет эл капитали иштирокида ташкил этилган корҳоналар учун имтиёз ва преференциялар тизими яратилганлиги ҳақида сўзлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида компания томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб, келажакдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда яқин ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Artes Politecnicа корҳонаси директори Мирко Дарра томонидан Ўзбекистонда корҳонанинг ваколатхонасини очиш, ушбу лойиҳа асосида юртимиздаги барч шарт-шароитларни ўрганиб, келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, тўғридан-тўғри Италия томонидан инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, Италияга уюштирилган сафар чоғидаги учрашув ва мулоқотларни ташкил этишдан мақсад икки давлат бизнес вакиллари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, қолаверса имконият ва салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда фикр алмашиш орқали қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи фойдали келишувларга эришилди. Шунингдек, Италиянинг бизнес-вакиллари билан учрашувларни ташкиллаштиришга яқиндан берган кўмаки учун Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

22 сентябр куни делегация навбатдаги бизнес-учрашувларни амалга ошириш ниятида Чехия давлатига хизмат сафари олдидан, Рим шаҳрининг тарихий обидалари, маданий мерос объектлари ҳамда шаҳар аҳолиси уларнинг турмуш тарзи, урф одатлари билан яқиндан танишишди ва шаҳарлардаги тарихий биноларнинг архитектураси ва уларнинг маданияти ўрганилди.