×

Yangiliklar

ИТАЛИЯНИНГ РИМ ШАҲРИГА ТАШРИФИ

19 сентябр куни «BMB Trade Group» компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов ва таъсисчиси М.Дадажоновларнинг Афинадаги Бош консули О.Касимов бошчилигида Греция давлатига бизнес сафари ўз ниҳоясига етди.

Ташриф дастури бўйича 20-22 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров ташаббуси билан Италиянинг пойтахти Рим ва нуфузли Милан шаҳарларида йирик ишлаб чиқарувчи корҳона вакиллари билан бизнес-учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган. Италияга ташрифидаги кўзланган мақсад эса, икки томонлама алоқаларнинг ҳолати, истиқболларини, шу билан бирга мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилишдир.

Ташрифнинг биринчи кунида компания Кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов ва таъсисчиси М.Дадажоновларни Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров томонидан илиқ кутиб олинди.

Элчихонага ташриф давомида, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров ташаббуси билан “MERAVIGLIE” S.r.L ҳамда “MADI VENTURA” компаниялари президентлари билан тўғридан-тўғри видеоконференция орқали учрашув ташкил этилди.

MERAVIGLIE” S.r.L компанияси Европанинг “Maama”, “Vivoo” ва “Campo Madre” каби бренд остидаги шоколад ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи етакчи корҳоналардан бири ҳисобланади.

MADI VENTURA”компанияси 1936 йилдан буён бутун дунёдаги энг яхши, сифатли ва олий навли қуритилган меваларни танлаб олиб Европа бўйлаб экспорт қилишда етакчи корҳона ҳисобланади.

Видеоконференция давомида O.Акбаров Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар натижасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти юксалиб бораётгани ҳамда “Made in Uzbekistan” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар жахон бозорида кенг ўрин олгани ҳақида батафсил гапириб, шу ўринда экспорт-импорт масалалари бўйича таклифларни билдирди.

Шундан сўнг, Б.Маматкулов компаниянинг фаолияти, ҳозирда амалга ошираётган лойиҳалари ҳақида гапириб ўтди ва шу ўринда италия тадбиркорлари эътирофига сазовор бўлди.

Шунингдек, “MERAVIGLIE” S.r.L компанияси томонидан ҳамкорликни йўлга қўйишни, жумладан Ўзбекистонда етиштирилган, юқори сифатли қуритилган меваларни Швейцария давлатига экспорт қилиш таклифини олдинга суриб, маҳсулот қандай аҳволда бўлиши кераклиги, кандай талабларга жавоб бера олиши кераклиги, қолаверса, ушбу маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификатлари кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Конференция сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Мулоқот жараёнида италиянинг “MADI VENTURA”, қандолат ишлаб чиқарувчилар томонидан консервантлар, лактоза ишлов берадиган табиий снеклар ишлаб чиқарадиган корҳонани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва машхур бренд остида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифи билан чиқишди.

Конференция сўнгида эса, томонлар бир-бирига ҳурмат ва самимий меҳмондўстлик қабули учун миннатдорчилик билдирдилар.