×

Yangiliklar

ТУРКИЯЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 17 сентябр куни BMB TRADE GROUP компанияси раҳбарияти Туркиянинг “ELADA” қурилиш компанияси директори Hasan Canli бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Делегация ташрифидан асосий мақсад Ўзбекистонда қурилиш бизнесини йўлга қўйиш ва қўшма корҳона очиш масалаларини муҳокама қилиш эди.

Музокаралар мобайнида BMB Trade Group компанияси Бош директори М.Асамов, Бош директорнинг биринчи ўринбосари А.Шарафутдинов ва Инвестицион лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Б.Камилов Туркиялик ишбилармонларга Ўзбекистонда қулай сармоявий муҳит ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, қурилиш хизматлари бозорида тендерларида ғолиб бўлган ва пойтахтимизнинг нуфузли туманларида, хусусан, “Tashkent City”да буюртмалар олган бир қатор турк компаниялари мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

М.Асамов ва А.Шарафутдинов мехмонларга юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусан меҳмонхона бизнеси соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Жумладан, халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган сайёҳлар учун меҳмонхона ва тегишли инфратузилмаларнинг сони ва сифатини жадаллаштириш учун кўплаб қулайликлар ва имтиёзлар яратишга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 йил ПҚ 4095 - сонли «Туризм тармоғини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида ҳорижий сармоядорлар учун қатор имтиёзлар белгиланганлигини таъкидлашди. 

Ўз навбатида, "ELLADA" компанияси раҳбари H. Canli бетопан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корҳонасини очиш, шунигдек, юртимиз ҳудудларида аҳоли учун  арзон-уй жойлар қуриш бизнесини ташкил этиш ниятини билдирди. 

Бундан ташқари, H. Canli BMB Trade Group компаниясига илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдириб,юртимизда ҳорижий инвесторларга яратилган шарт-шароитлардан келиб чиқиб Ўзбекистонда ўз бинесини ташкил этиш зарурлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилганлигини таъкидлади. 

Музокара якунида томонлар муҳокама қилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришдилар.