×

Yangiliklar

"BMB Trade Group" КОМПАНИЯ ТАЪСИСЧИЛАРИ ЕВРОПАНИНГ РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН БИЗНЕС УЧРАШУВЛАРДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Афина шаҳридаги Бош Консуллигининг таклифига биноан, "BMB Trade Group" компания Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов ва таъсисчи М.Дадажонов 17 -20 сентябр кунлари Грециянинг Афина ва Солоники шахрида, 20-22 сентябр кунлари Италиянинг Рим шаҳри ва 22-25 сентябр кунлари Чехиянинг Прага шаҳарларида истиқболли ҳамкорликни муҳокама қилиш, шунингдек, Мамлакатимизнинг инвестицион салоҳиятини янада ошириш, Европанинг ривожланган давлатлари бизнес вакиллари билан тажриба алмашиш ҳамда уларни Ўзбекистонга таклиф килиш мақсадида ташриф буюрадилар. 

BMВ Trade Group компанияси таъсисчилари Ўзбекистон ва Греция, Италия ва Чехия мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга бағишланган бизнес учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган.