×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ ПОКИСТОНДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ТАДБИРДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни BMB TRADE GROUP компанияси Бош директори М.Асамов мамлакатимизнинг Покистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ф.Сидиков ташаббуси билан ташкил этиладиган, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрамига бағишланган расмий қабул маросимида иштирок этиш учун Покистон Ислом Республикасига йўл олди.

Исломобод шаҳрида бўлиб ўтадиган байрам тадбири доирасида BMB TRADE GROUP компанияси Ўзбекистон Республикасининг Исломобод шаҳридаги Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда юқори истеъмол сифати ва бетакрор таъми билан ажралиб турадиган юртимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмасини ўтказишни режалаштирган.

Мазкур кўргазмада компания томонидан тақдим этилган хўл мева, полиз маҳсулотлари ва қуруқ мевалар намуналари таътиб кўрилиши орқали, маҳсулотларнинг сифати ва табиий мазасига баҳо берилади ҳамда шу жойнинг ўзида қизиқиш билдирган томонлар билан етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Маълумки, сўнгги 2 йил ичида серқуёш юртимизда етиштирилган мева ва сабзавотлар Покистон бозорида жуда харидоргир ва машхур бўлиб бормоқда, шунингдек уларнинг ассортиментлари ва ҳажми мамлакат миқёсида ўсиб бормоқда.

Натижада, Покистон Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот ҳамда дуккакли маҳсулотларини импорт қилувчи давлат орасида тўртинчи ўринни эгаллайди.

Ташкил этилаётган тантанали байрам тадбирида иштирок этиш учун таклиф этилган 400 дан ортиқ меҳмонлар ҳукумат вакиллари, таниқли сиёсатчилар ва йирик тадбиркорлардан иборатдир.