×

Yangiliklar

"BMB Trade Group" КОМПАНИЯ ВАКИЛЛАРИНИНГ «INTERNATIONAL ENGINEERING AND MACHINERY CENTRAL ASIA» КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОКИ

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни “BMB Trade Group” компанияси вакиллари «International Engineering and Machinery Central Asia» номли кўргазмасида иштирок этди.

Ушбу кўргазмада асфальт заводларини қуриш учун ускуналар, қурилиш материаллари учун қадоқлаш ускуналари, махсус транспорт воситалари (эскалаторлар, автоуловлар, чикинди ташиш машиналари, ярим тиркамалар ва булдозерлар), юк кўтариш ускуналари), ғишт ва қоғоз ишлаб чиқариш учун ускуналар, ун ва тошни қайта ишлаш машиналари, ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи 80 ортиқ Хитой Халқ Республикаси компаниялари ўрин олган.

Мазкур кўргазмага BMB Trade Group вакилларининг ташрифи Shandong Shengrun Automobile Co. Ltd., Asia Power (Sinotruk), Shanxay Canmax Electronic Co. Ва бошқа ишлаб чиқариш компаниялари вакиллари билан тўғридан-тўғри B2B форматида музокараларни олиб боришга имкон берди.

«International Engineering and Machinery Central Asia» кўргазмасида асфальт заводларини қурилиши ва машинасозлик учун ускуналар ишлаб чиқариш ҳамда махсус техникалар бўйича BMB Trade Group компанияси вакиллари жуда керакли ва муҳим маълумотларга эга бўлишди.