×

Yangiliklar

“O'ZBEKOZIQOVQATXOLDING” раҳбарияти билан учрашув

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни BMB Trade Group компанияси ташаббуси билан "O'rta'zoziqovqatolding" ХК раисининг ўринбосари А.Қамбаров билан аграр соҳада инвестицион лойиҳаларни муҳокамаси ташкил этилди.

Мазкур учрашувда BMB Trade Group вакили Мирзамурод Дадажонов ҳамда хитойлик ишбилармон Бай Хао Хенглар иштирок этишди.

Маълумки, Бай Хао Хенг “Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси директори ҳисобланади. Ушбу марказнинг таъсисчилари "O'zbekkoziqovqatholding" ХК, BMB Trade Group компанияси ҳамда “Bay Tea Group” (Хитой) компаниясидан иборат.

Учрашув мобайнида А. Қамбаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга ёрдам берадиган ҳорижий сармоядорлар учун имтиёз ва преференциялар тизимини таъминлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиш соҳасидаги ютуқлар, жумладан, мавжуд тизимни ўзгартириш эмас, балки унинг камчиликларини бартараф этиш, деҳқонларнинг мулк хиссини ривожлантириш, шахсий манфаатдорлигини рағбатлантириш орқали масъулиятни оширишга алоҳида урғу бериши мақтовга сазоворлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Бай Хао Хенг мамлакатимизда хорижий инвесторларга кўрсатилаётган эътибор жуда салмоқли эканлигини билдириб, ХХР хукумати ва ишбилармонлари озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида "BMB Trade Group" компанияси, "O'zbekoziqovqatolding" ХК ва хитой сармояси иштирокида Ўзбекистон Республикасида инновацион технологияларни жорий этиб, Хитой амалиётида синалган суғоришнинг ва махсулот етиштиришнинг самарали усулларини қўллаган холда соя етиштириш ва қайта ишлаш бўйича йирик кластерни яратиш бўйича инвестицион лойиҳани ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларига ҳам самарали инвестицияларни жалб этишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини тасдиқладилар.