×

Yangiliklar

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ НАЦИОНАЛЬНАЯ РЕЗЕРВНАЯ КОРПОРАЦИЯ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 30-31 январь кунлари ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Жиззах вилоятига ташрифи доирасида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари тақдимотлари ҳам бўлиб ўтган эди. Унда Жиззах вилояти ҳудудида Агрологистик мажмуасини барпо этиш лойиҳасининг тақдимоти ҳам амалга оширилган.

Юртбошимизнинг Жиззах вилоятига ташрифи доирасида қўйилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси Б.Асадов ташаббуси билан Москва шаҳрида ташкил этилган учрашувда компаниямиз Кузатув кенгаши раиси Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши аъзоси, Федерация Кенгаши Аграр ва озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский билан Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудида Агрологистик комплексини ташкил этишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинганди. Мазкур келишувга асосан жорий йилнинг 4 сентябр куни BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов Россиянинг НАЦИОНАЛЬНАЯ РЕЗЕРВНАЯ КОРПОРАЦИЯ компанияси Директорлар Кенгаши раиси Александр Лебедев билан Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудида қишлоқ хўжалик махсулотларини бирламчи ҳамда чуқур қайта ишлаш, махсус иқлим шароитларида сақлаш ҳамда уларнинг экспортини амалга ошириш, тез ва сифатли равишда етказиб бериш тизимини ташкил этиш бўйича Агрологистик мажмуасини барпо этиш бўйича Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги (акционерлик-инвестицион) шартномасини имзолади.

Яратиладиган мажмуанинг ўзига хос томонларидан бири «ягона дарча» тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатишни ташкил этилишидир. Шунингдек, мажмуанинг бошқа логистика марказларидан фарқи мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавотларнинг Россия Федерацияга экспорти учун Россельхознадзор ташкилоти томонидан талаб этиладиган сертификат ва бошқа ҳужжатлар бевосита мажмуанинг ўзида тақдим этилишидир.

Мажмуани 2020 йилнинг IV чорагида тўлиқ қувватда ишга тушириш режалаштирилган.

НРК Россиянинг молиявий-саноат холдинг компанияси ҳисобланади. Компания 2004 йилда “Национальный резервный банк” базасида иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестиция киритиш мақсадида ташкил этилган. Унинг асосий фаолият турларига молиявий-саноат гуруҳлари ва холдинг компаниялари фаолиятини бошқариш, шунингдек инвестиция фаолияти киради. “Национальный резервный банк” НРКнинг стратегик шериги ҳисобланади. НРК нинг 100% акциялари соҳиби ҳамда НРК Директорлар Кенгаши раиси Александр Лебедев ҳисобланади. А.Лебедев 2012 йилда Forbes версияси бўйича рўйҳатда 1,1 млрд. доллар билан 89 ўриндан жой олган. НРК компанияси бугунги кунга келиб “Национальный резервный банк» АТБдаги улуши 97%, «Ильюшин Финанс Ко» ОАЖ -26,5 %, авиация соҳасида «АЭРОФЛОТ - Российские авиалинии» ОАЖ - 30 %, “Новая газета” рўзномаси – 39% улушга эга. Шу билан бир қаторда Цюрихдаги Alpstream AG холдинги, «Национальная ипотечная компания» (Москва), «Пром Тех Лизинг» (Москва), «Европейский страховой альянс» суғурта компанияси (Киев), Управляющая компания «НРК Капитал» (Москва) бошқарув компанияси, «CIS Interfincom AG» бошқарув компанияси (Цюрих), «НРК-ОЙЛ» холдинг компанияси (Москва), «Корпорация Энергомашэкспорт» инжиниринг компанияси (Москва), «Море» курорт комплекси (Алушта, Қрим), «Слава» санаторийси (Алушта, Қрим), «Пробка», Evening Standard ва The Independent газеталари НРК компаниясига тегишлидир.

Бугунги кунга келиб лойиҳани амалга ошириш учун Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида 40 гектар ер майдони ажратилган. Мазкур ҳудуд логистика жихатидан қулай Ўзбекистон-Қозоғистон-Қирғизистон худудини бирлаштирувчи М39 трассасида жойлашганлиги, темир йўлнинг мавжудлиги, туманда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги махсулотлари мўллиги, қўшимча равишда қулай географик ҳудудда жойлашган Ш.Рашидов туманининг Ғаллаорол, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Пахтакор ва Фориш туманлари билан чегарадошлиги, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари билан ҳудудий яқинлиги ушбу ҳудудларда етиштирилган мева-сабзовотларини ҳам қабул қилиш имкониятини беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, лойиҳани амалга ошириш мақсадида 50 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган.