×

Yangiliklar

БЕЛАРУСЬ ВА УЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК САНОАТ КОМПЛЕКСИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА БИРИНЧИ ФОРУМНИНГ 2-СЕКЦИЯДАГИ ИШТИРОКИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ташрифи арафасида 29-30 июль кунлари Минск шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ҳудудлари вакиллари қаторида парламентлар аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, ишбилармонлар иштирок этмоқда.

 

Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигини кенгайтиришда муҳим мулоқотида майдони, деб баҳоланаётган ушбу форумда етакчи тармоқлар ва ҳудудлар вакилларини бир даврага жамлаш, шу тариқа қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш амалиётини кенгайтириш, умуман, ҳар бир манфаатли соҳада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Форумнинг ушбу куни секция йиғилишлари шаклида ўтди. Иштирокчилар қуйидаги учта секцияда иш олиб боришди ва форумнинг асосий мақсади: Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлиги, Саноат кооперацияси ва гуманитар соҳада ҳамкорлик, Ахборот технологиялари ва илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик.

 

BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов Агросаноат комплекси ва озиқ овқат хавфсизлиги секциясида иштирок этди. Мазкур секция иши Сеницкий номли маданият марказида бўлиб ўтди. Ушбу сессия аграр соҳага бағишланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, ўсимликшунослик, селекция, чорвачилик, ветеринария соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Тадбир якунида қатор минтақалараро битимлар ва тижорат шарномаларини имзолаш режалаштирилган.