×

Yangiliklar

АФҒОНИСТОНЛИК ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ БИЗНЕС-ФОРУМИ

Жорий йилнинг 15 июль куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва  Афғонистон Республикаси Ҳукумати аъзолари ҳамда турли хил соҳалар бўйича ташриф буюрган йирик ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи иштирокчилар ўртасида Бизнес форум бўлиб ўтди.

Бизнес форумни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.И.Икрамов очиб берди. Шунингдек, форумда ҳар иккала томондан Ҳукумат аъзолари ва йирик компания аъзолари, ўзининг маърузалари билан чиқиш қилди ва слайдларини тақдим этишди.

Куннинг иккинчи ярмида, компания Бош директори М.Асамов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳозирда олиб бораётган кенг кўламдаги фаолияти тўғрисида ҳамда ўзларининг бугунги кунда талаб юқори бўлган экспортбоп маҳсулотлар бўйича Афғонистоннинг бир қатор етакчи ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналари: СORE DRILLERS (Muhammad Zamir Attai), NATURAL STONE (Muhammad Asif Stanekzay), AFGHANITE (Ibragim Jafari) ҳамда AZIN (Muhammed Mahammadi) компаниялари раҳбарлари билан кенг кўламда музокаралар олиб борилди. Бу эса компаниянинг экспорт салоҳияти юқори эканлигидан далолат беради.

Шу билан бирга 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида Афғонистон тадбиркорлари ва ишбилармонларига тегишли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан, заминимиздаги имкониятларни кенглиги, шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди. Бизнес форум якунида томонлар ўртасида бир қатор йўналишларда самарали ҳамкорликни ўрнатиш истагини билдирдилар.