×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ ҲАМДА ИСРОИЛ КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ 10 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 8-13 июль кунлари «VP GROUP» Исроил компаниялари консорциуми Эли Бенжамин бошчилигидаги делегация BMB TRADE GROUP компанияси таклифига биноан Ўзбекистонга ишчи сафари билан ташриф буюрган эди.

Қарийб бир йиллик олиб борилган музокаралар якунига кўра, жорий йилнинг 13 июль куни BMB TRADE GROUP компанияси ва
«VP GROUP» Исроил компаниялари консорциуми ўртасида 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Унга кўра «VP GROUP» Исроил компаниялари консорциуми Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 10 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона, мева-сабзавотларни бирламчи ва чуқур қайта ишлаш қуввати ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун махсус сақлаш шароитлари (ҳарорат, намлик, микрофлора ва ҳ.к.)ни жамлаган совуқхона барпо этишни режалаштирган.

Мазкур мажмуада етиштирилган ва қайта ишланган маҳсулотларни Европа мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шунингдек, бу икки компания ўртасида туризм тармоғини ривожлантириш, шу жумладан республикамизнинг турли шаҳарларида 10 та бугунги кун стандартлари ва талабларига жавоб берадиган замонавий меҳмонхоналар барпо этиш юзасидан умумий қиймати 120 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ҳам имзоланган.

Тадбир сўнгида томонлар иқтисодиёт, туризмни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки томонлама ўзаро манфаатдорлик асосида икки томонлама шерикчиликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш учун биргаликда саъй-ҳаракат қилишга келишиб олдилар.