×

Yangiliklar

27-ИЮНЬ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ҲОДИМЛАРИ КУНИ

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Ҳозирги вақтда ҳаётимизда амалга оширилаётган модернизация ва янгиланиш жараёнларининг туб моҳиятини халқимизга етказиш, одамларни янги марралар сари сафарбар этиш, олдимизга қўйган вазифаларни сифатли амалга оширишда сизларнинг таъсирчан сўзингиз, фаол гражданлик позициянгиз сув билан ҳаводек зарур.

Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш, одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, сизлар каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади.

BMB Trade Group компанияси Сизларни қутлуғ-айёмда касб байрамингиз билан самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, ижодий камолат тилаб қолади.