×

Yangiliklar

ФРАНЦИЯЛИК МУТАХАССИСЛАРИНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ

20-июнь куни Ташрифнинг иккинчи кунида Бахмал туманининг иқтисодий потенциали ҳамда қишлоқ хўжалиги билан яқиндан танишиш мақсадида Франциялик меҳмонлар Бахмал туманига йўл олишди.

Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудининг асосий қисми тоғлардан иборат бўлгани боис, лалми майдонлардан юқори ҳосил олинади. Иқлими мева етиштириш учун жуда қулай. Шундан туманнинг каттагина қисмини олма боғлари ва узумзорлар эгаллаган.

Бахмал туманига ташриф мобайнида тумани ҳокими Анорбоев  Мусо Тўраевич делегацияни юқори даражада кутиб олди. Учрашув ҳокимликнинг мажлислар залида ўтказилди.

Тадбирни Бахмал тумани ҳокими очиб берди ва у ўз нутқида бугунги кунда ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект яхши англаши, хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл инвестициялари иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналарни замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас деб таъкидланди. Шу билан бирга Бахмал туманининг олма меваси қўшни мамлакатларда ҳам машҳурлиги, боғбонлар унинг такрорланмас тотини тоғ иқлими ва тупроқ таркиби билан боғлайдилар. Бинобарин, боғдорчилик ҳудуд қишлоқлари аҳолисининг асосий даромад манбаларидан саналади. Ҳудудда интенсив боғ яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айрим фермер хўжаликларнинг интенсив боғларида турли хил навли олма дарахтлари парваришланиши ва келгусида олмани қайта ишлаш заводини қуриш лойиҳаси учун ҳам қулай шароит мавжудлиги ҳақида айтиб ўтди.

Сўнг, тадбир иштирокчилари ҳамда мутаҳассислар тумандаги айрим фермер хўжликларнинг интенсив равишда барпо қилинган боғларига ташриф буюрди.

Ташриф жараёнида Франциялик мутахассислар юртимизда етиштирилаётган олманинг сифати юқорилилигига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди.

Ташрифнинг асосий мақсадларидан бири булган, амалга ошириши режалаштирилаётган лойиҳа учун ажратилган ер майдонлари ва у ердаги шарт-шароитларни кўздан кечиришди.

Келгусида “BMB Trade Group” компанияси билан ҳамкорликда олмани қайта ишлаш ва олма шарбатини ишлаб чиқариш корҳонаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.