×

Yangiliklar

BMB EXPORT GLOBAL РОССИЯ ДАВЛАТИГА ЎРИК МЕВАСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРДИ

BMB Export Global компаниясининг “Meridian Group” (Россия) компанияси билан мева-сабзавотларни етказиб бериш бўйича
1 млн. доллар миқдоридаги имзоланган шартномасига асосан жорий йилнинг 12-июнь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрига дастлабки 20 тонна ўрик меваси экспорт қилинди.

Мазкур маҳсулот Россия Федерациясининг импорт учун тавсия этилган барча сертификатлаш ва стандартлаштириш, санитария ва фитосанитария текширувларидан ўтказилди. Шз навбатида, Ўзбекистон маҳсулотлари ҳамкорлар томонидан карантин синовидан ўтказилди ва қабул қилиб олинди. Етказиб берилган маҳсулотлар замонавий техналогиялар асосида тозаланмоқда ва калибрланмоқда.

BMB Export Global компанияси директори М.Садиков ҳозирги кунда Екатеринбург шаҳрида импортер компания вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Мазкур экспорт амалиётини амалга оширилиши бўйича у шундай дейди: “Биринчи етказиб бериш синов бўлди ва энди келажакка улкан режаларимиз бор. Ўзбекистондан етказиб бериладиган маҳсулотлар миқдорини ошириш ва номларини кўпайтирмоқчимиз. Бунда мева-сабзавотлар ва турли хил қуритилган меваларни экспорт қилиш бўйича ҳам режалар тузилмоқда”.