×

Yangiliklar

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА ХИНДИСТОН ДАВЛАТИНИНГ "SHRI NIWAS FOOD INDUSTRIES" КОМПАНИЯСИ ВАКИЛИ ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яна ҳам яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳорижий инвесторларни юртимизга ишончини ошириб бормоқда.

Жорий йилнинг 16-май куни юртимизга қўшма лойиҳалар ўтказиш борасида музокаралар ўтказиш, Жиззах вилояти иқтисодий потенциали ҳамда қишлоқ хўжалиги билан яқиндан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган Хиндистоннинг
SHRI NIWAS FOOD INDUSTRIES компанияси таъсисчиси Махендра Кумар компания шўъба корхонаси ВMB AGRO TRADE компаниясига фаолияти билан танишди.

Учрашув мобайнида компанияга қарашли ер майдонларида қўшма корхона тузган холда дуккакли маҳсулотлар етиштириш ҳамда дуккакли махсулотларни саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш корхонаси ташкил этиш борасида ўз фиклари билан ўртоқлашди. Шунингдек, Арнасойга ташриф мобайнида Махендра Кумарнинг Арнасой тумани ҳокими Ж. Бердибоев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда хиндистонлик инвестор 5 млн АҚШ долл. миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш эвазига йиллик қуввати 7 минг тоннага яқин мош ва дуккакли экинларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш истаги билдирилди.

Ўтказилган музокаралар натижасида лойиҳани Арнасой туманидаги 400 гектар ер майдонида ҳамда туманнинг фермер хўжаликлари билан контрактация шартномаси асосида амалга оширишга, дуккакли махсулотларни саралаш, калибрлаш ҳамда қадоқлаш корхонасини барпо этишга келишиб олинди.