×

Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН - ПОКИСТОН БИЗНЕС КЕНГАШ АЪЗОСИ МИАН АБДУЛ РАУФ БОШЛИЧИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 1 май куни BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматкулов, Кузатув Кенгаши маслаҳатчиси К.Давлетмендов, компания Бош директори М.Асамов Ўзбекистон Республикасига ташриф билан буюрган Ўзбекистон - Покистон Бизнес кенгаш аъзоси Миан Абдул Рауф бошличигида делегация билан учрашилди.

Учрашувни компания Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматкулов очиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яна ҳам яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумотлар берди.

Ўз навбатида Миан Абдул Рауф юртимизга биринчи бор ташриф буюрганини, серқуёш, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка ҳақида қанча гапирсам ҳам оз деб ўз сўзини бошлади. Самарқанд, Бухоро ва Хива, қолаверса бошқа қадимий шаҳарларнинг тарихий обидалари инсонни лол қолдиради деб таъкидлаб ўтди.

Жаноб Миан Абдул Рауф икки мамлакат ишбилармон доиралари ва тадбиркорлари ўзаро манфаатли ҳамкорликлари тобора ривожланиб бораётганлигини, Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш устуворликлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Покистон Ислом Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бермоқда. “Ҳаракатлар стратегияси” доирасида кенг кўламли ислоҳотларнинг бошлангани Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки берди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё, молия, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш учун сармоя жалб қилиш имкониятлари муҳокама этилди.

Учрашувда ҳуқуқий муҳитни мустаҳкамлашнинг турли жиҳатлари, ҳуқуқ, инвестиция ва савдо соҳаларида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича, Ўзбекистонга турли соҳаларга инвесторларни жалб этиш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Музокаралар сўнгида томонлар келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга келишиб олишди.