×

Yangiliklar

«АШАН РИТЕЙЛ РОССИЯ» КОМПАНИЯСИ БИЛАН САВДО-СОТИҚ АЛОҚАЛАРНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БУЙИЧА КЕЛИШИБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ташаббуси билан элчихона томонидан «АШАН Ритейл Россия» компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг бизнес компаниялари ўртасида яқиндан савдо-сотиқ алоқаларни ўрнатиш, томонлар ўзаро бир-бири билан келишиш, шунингдек, Ўзбекистонда етиштирилаётган ҳўл мева ва сабзавотлар, қуруқ мева маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти мавзуси доирасида тақдимот маросимини ташкил этиш режалаштирилган эди.

Режага асосан, жорий йилнинг 25 апрель куни «BMB Trade Group» компанияси Бош директори М.Асамов ҳамда компаниянинг «BMB Export Global» шўъба корхонаси директори М.Садиков дастлабки келишувлар натижаси бўйича компания томонидан экспортбоп қишлоқ хўжалиги ҳамда қуруқ мева маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш мақсадида, Москва шаҳрига ташриф буюришди.

Мазкур тақдимотда «АШАН Ритейл Россия» компаниясининг бир нечта аъзолари, жумладан Франция давлатидан ташриф буюрган компания президенти Франсуа Реми ҳам иштирок этди. Шунингдек, тақдимот маросимида Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлари табиийлиги, рақобатбардошлиги ҳамда сифати бўйича дунё бозорида ўз ўрнига эга эканлигини таърифлаб, йиғилишни очиб берди.

«АШАН Ритейл Россия» компанияси президенти Франсуа Реми ҳам ўзининг илиқ сўзларини билдириб, бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлари табиийлиги ва бетакрор таъми билан ажралиб турилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бир қаторда «АШАН Ритейл Россия» компаниясининг аъзолари ва унинг фаолияти ҳақида ҳам яқиндан таништирилди.

Дастурга мувофиқ, компаниянинг раҳбарлари М.Асамов ҳамда М.Садиков ҳам сўзга чиқиб, корхонанинг экспорт салоҳиятини тақдимот қилишди. Шу билан бирга Ўзбекистонда етиштирилаётган корхонанинг ҳўл мева ва сабзавотлар, қуруқ мева ва сабзавотлар намуналари билан ҳам таништириб чиқилди. Сўнгра томонлар ўртасида баҳс-музокаралар тарзида ўзаро фикр алмашилинди. Музокаралар чоғида иштирокчилар томонидан маҳсулотларимизнинг намуналари таътиб кўрилиб, улар томонидан маҳсулотларнинг сифати ва табиий мазасига олий баҳо берилди.

Дастур сўнгида, томонлар биргаликда экспорт тизими устида ишлар олиб бориш кераклиги тўғрисида ҳамда «АШАН» савдомаркетларининг талабларига асосан, ўрнатилган тартибда мақбул нархларда, барқарор ва узлуксиз етказиб бериш бўйича келишиб олинди.

Учрашувнинг иккинчи кунида Ўзбекистоннинг бизнес вакиллари Москва вилоятида жойлашган «АШАН» савдомаркетларига озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, тақсимлаш ва етказиб бериш мажмуасига ташриф буюришди. Мажмуада ташкил этилган инновацион тизимлар, амалдаги иш жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди ҳамда уларнинг фаолиятига юқори баҳо берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур тақдимотни амалга оширишда яқиндан ёрдам кўрсатганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасига «BMB TRADE GROUP» компанияси раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.