×

Yangiliklar

ХИТОЙДА BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИНИНГ САВДО УЙИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўтган давр мобайнида чет эллик ишбилармон ва тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон Республикасининг инвестицион салоҳиятини ошириш мақсадида компания раҳбарияти 40 дан ортиқ мамлакатларда хизмат сафарлари билан бўлишди. Мазкур сафарлар чоғида компания раҳбарияти мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яна ҳам яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича хорижий ишбилармонлар билан фикрлашиб батафсил маълумотлар бердилар. Шунингдек, хорижий мамлакатлардан юртимизга ташриф буюрган 1000 дан ортиқ ишбилармонлар билан учрашувлар ўтказилди.

Бундай саъй-ҳаракатлар албатта ҳорижий сармоядорларда катта таассурот қолдирди ва ушбу изланишлар ўзининг самарасини бера бошлади. Мазкур йўналишдаги ишларнинг самараси ўлароқ BMB TRADE GROUP компаниясининг Ўзбекистон-Хитой савдо уюшмаси билан ҳамкорликда Шанхай шаҳрида ўзбек-хитой савдо уйини ташкил этиш бўйича ишларни бошлаб юборилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 26 апрель куни BMB TRADE GROUP компанияси ташаббуси билан Ўзбекистон-Хитой савдо уюшмаси раиси Чанг Кинг хонимнинг Жиззах вилояти раҳбарияти билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашув мобайнида Чанг Кинг хоним Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашувлар ўтказди.

Чанг Кинг хоним Хитой инвестициясини жалб этиш орқали давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Тошкент-Самарқанд пуллик магистраль йўлини қуриш ҳамда "Джиззах сити” қурилишига инвестиция жалб этиш истагини билдирди ҳамда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф тайёрлашини маълум қилди.

Музокаралар жараёнида Чанг хоним ўз ҳисобидан вилоят масъуллари ҳамда маҳаллий тадбиркорларни жорий йилнинг 10-май кунида Хэнань провинциясининг Чженчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган электрон тижорат бўйича йирик инвестицион форумга қатнашишга ва у ерда вилоятнинг салоҳиятини кўрсатиб инвесторларни жалб этишга амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.

Шу билан бирга, хитойлик инвестор ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар йили Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик халқаро импорт-экспорт кўргазмасида ("China International Import Expo 2019”) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларининг маҳсулотлари билан қатнашишлари ташкил этишини айтиб ўтди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.

 

https://youtu.be/IAfSH17xbyg