×

Yangiliklar

РОССИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Маълумки, жорий йилнинг 15-18 апрель кунлари BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов бошчилигидаги делегацияси Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига ишчи сафар билан ташриф буюрган эди. Сафар чоғида Москвадаги йирик АШАН супермаркетлари тармоғи раҳбари, «Ашан Ритейл Россия» компанияси президенти Франсуа Реми билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотларини ҳамда қуруқ меваларни Россияга, хусусан АШАН Ритейл Россия компаниясига экспорт қилиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишилган эди.

Мазкур йилнинг 25 апрель куни BMB TRADE GROUP компанияси Бош директори М.Асамов ҳамда компаниянинг BMB EXPORT GLOBAL шўъба корхонаси директори М.Садиковлар дастлабки келишувлари натижаси ўлароқ компания томонидан экспорт учун тақдим этиладиган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳамда қуруқ мевалар тақдимотини ўтказиш учун Москва шаҳрига етиб келишди. Мазкур тақдимотда иштирок этиш учун Франциядан “АШАН Ритейл Россия” компанияси президенти Француа Реми ташриф буюради.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур тақдимотни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. Тақдимот маросими айнан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида бўлиб ўтади.

Учрашув натижалари бўйича кейинги мақолаларимизда батафсил маълумот бериб ўтамиз.

АШАН Ритейл Россия -  Франциянинг Auchan Retail (Auchan Holding таркибига киради) компаниясининг Россиядаги бўлинмасидир. Россия бозорининг етакчиларидан бири АШАН Ритейл Россия –йирик савдо тармоғи, Россия бозорида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келади. Бугунги кунга келиб АШАН Ритейл Россия – Россия бозорида тўрт ҳил форматдаги (гипермаркет, суперстор, супермаркет ва дўконлар) 314 та савдо нуқталарига эга. Компанияда 41 мингдан зиёд киши ишлайди. Компания 2015, 2016 ва 2017 йилларда Forbes журналининг версиясига кўра Россиядаги энг йирик хорижий компания деб топилган. 2016 йилда Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси томонидан ўтказилган Олтин Меркурий мусобақаси доирасида савдо тармоғи “Россия бозорида фаолият кўрсатаётган энг яхши хорижий компания” деб топилди. 2017 йилнинг апрель ойида компания International Private Label Show доирасида 4 та мукофотга сазовор бўлган. 2018 йилда компания «Лучшая СТМ года», «Лучший дизайн упаковки СТМ» ва «Лучшая СТМ в среднем сегменте» номинацияларида ғолиб деб топилди.