×

Yangiliklar

ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЕТАКЧИ КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2019-йилнинг 15-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инвестиция сиёсатини кучайтириш, хорижий сармояларни ва илғор технологияларни иқтисодиётга жалб этиш учун чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ф.Сиддиқов ташаббуси ва бошчилигида Покистон Ислом Республикасининг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари юртимизга ташриф буюришган.

Мазкур сафарнинг 4-куни Покистон ишбилармон ва тадбиркорлар делагациясининг BMB Trade Group компанияси билан учрашуви бўлиб ўтди. BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов раҳбарлигида барча маълумотлар етказилди.

Ўзбекистонда кечаётган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. Анжуман давомида Покистоннинг туризм, қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, текстиль ҳамда логистика хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган «Travel Planners», «TJ Switches», Pyramid Logistics, «Ejad», «Chicken Hut», «One» компаниялари раҳбарлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда инвестиция киритиладиган соҳалар масалалари муҳокама қилинди.

Покистон ишбилармонлари делегацияси аъзолари Ўзбекистонда давлат бошқарувининг очиқлигини, қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатларининг ижросини таъминлашдаги шаффофлик алоҳида аҳамиятга эгалигини, инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани иқтисодиётни либераллаштиришда қулай шароит яратишини юқори баҳолашди. Бугун мамлакат ҳудудларига тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритиш имконияти мавжуд. Бу эса бошқарувнинг пастдан юқорига тамойилига тўлиқ мос келишини таъкидлашди.

Мазкур тадбирни ташкил этишда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани хокимияти яқиндан ёрдам кўрсатди. Яккасарой тумани ҳудудида Покистонлик ишбилармонлар билан амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида томонлар келажакда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришдилар.