×

Yangiliklar

АГРОЛОГИСТИКА МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАЛАРИ

BMB TRADE GROUP компанияси делегацияси аъзолари жорий йилнинг 15 апрел куни Москва шаҳрига амалга оширилган ишчи сафари мобайнида Россия Федерация Кенгаши аъзоси, Федерация Кенгаши Аграр ва озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда уларнинг экспортини амалга ошириш мамлакатимиз иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги секторидаги жадал ривожланаётган ва истиқболли йўналишларидан бири эканини инобатга олиб Жиззах вилоятида Агрологистика мажмуасини яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишганди.

Дастлабки учрашув чоғида томонлар юқорида таъкидлаб ўтилган лойиҳани амалга ошириш шартларини муҳокама қилиш учун учрашишга келишиб олишганди. Ушбу йилнинг 17 апрель куни Кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов бошчилигидаги BMB TRADE GROUP компанияси делегацияси аъзолари С.Лисовский билан Жиззахда барпо этилиши мўлжалланган Агрологистика мажмуасининг барпо этишда ҳамкорлар томонидан амалга ошириладиган масалалар, ташкилий чора-тадбирлар, амалга ошириш босқичлари муҳокама қилишди ҳамда келажакдаги ўзаро манфаатли ҳамкорликдаги томонлар мажбуриятлари белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида, С.Лисовский икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда, жумладан, иқтисодий-ижтимоий, қишлоқ хўжалиги йўналишларида ҳам изчил ривожланиб бораётганини, Россия Федерацияси ҳукумати Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида қатор тадбирлар амалга оширилаяпганлигига алоҳида урғу бериб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга замин яратишини яна бир бора таъкидлади.