×

Yangiliklar

Хиндистонлик тадбиркорлар учрашувлари

Маълумки, жорий йилнинг 8-11 апрель кунлари юртимизда Хиндистон Савдо саноат палатаси вакилларидан иборат делегация ишчи сафар билан бўлиб туришибди. Мазкур ташриф мобайнида делегация вакилларига BMB TRADE GROUP компанияси вакиллари ҳамроҳлик қилишмоқда. Компания томонидан делегация аъзолари учун юртимизнинг қатор ташкилотлари ва компаниялари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

 

Мазкур йилнинг 9 апрель куни хиндистонлик тадбиркорлар бир қатор учрашувларда иштирок этишди. Жумладан, Kamtech Associates Pvt Ltd компанияси Ижрочи директори Ажай К. Гупта ҳамда Neerja Sotwares Pvt.Ltd компанияси раҳбари Навин Кумар Шарма Ўзбекистонннинг "Islohotkonsaltservis" ("IKS Engineering&Consulting") компанияси Ижрочи директори Нусрат Нурмухамедов билан консалтинг хизматларини кўрсатиш, лойиҳавий-смета хужжатларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш, соҳага информацион технологияларни жалб этиш бўйича музокаралар олиб боришди. Учрашув сўнгида томонлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

 

Шу куннинг иккинчи ярмида Хиндистон савдо саноат палатаси Халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи жаноб Нираж ва SHALBY Multi-speciality Hospitals тиббиёт компанияси Вице-Президенти Амар Матлани Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Эгамбердиев Улуғбек Абдумаликович билан учрашди. Учрашув мобайнида жаноб Матлани соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларига тўхталиб, Тошкент шаҳрида компаниянинг ваколатхонасини очиш, хиндистонлик юқори малакага эга шифокорларни юртимизда консультацияларини ташкил этиш, ортопедик касалликка чалинган беморлар учун Хиндистонда бепул муолажалар ўтказиш таклифларини берди. Учрашув сўнгида томонлар келажакда ҳамкорлик қилишга келишдилар.

 

Шунингдек информацион технологиялар соҳасида фаолият юритувчи Neerja Sotwares Pvt.Ltd компанияси раҳбари Навин Кумар Шарма Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Tурсунов Нодир Баҳодирович ҳамда “UNICON.UZ” Давлат унитар корхонаси директори ўринбосари Мухитдинов Азиз Хакимович билан учрашди. Учрашув мобайнида хиндистонлик тадбиркор рақобатбардош дастурий маълумотларнинг мамлакатимизда ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ва истеъмолчиларда замонавий дастурий маҳсулотларни тақдим этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини юртимизда жорий этиш юзасидан ўз таклифларини берди. Шунингдек, юритмизда дастурлар таъминоти бўйича лабаратория, юқори малакали дастурчиларни тайёрлаш бўйича курсларни ташкил этиш бўйича амалий ишларга тайёрлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.