×

Yangiliklar

Aвстрия тадбиркорлари билан учрашув

BMB TRADE GROUP компанияси вакиллари М.Асамов, К.Давлетмендов ва О.Мейлиевлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йил 9 апрел куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ташкил этилган Австрия ишбилармон доира вакиллари билан икки томонлама бизнес учрашувида иштирок этишди.

 

Мазкур тадбирда Австрия делегацияси таркибига 26 та етакчи компания вакиллари ўрин олган. Улар сирасига турли соҳаларда фаолият юритадиган AME International GmbH, ANDRITZ HYDRO GmbH, Askin & Co. GmbH, BERTSCH-LASKA Produktions- und Handels GmbH, Cimbria Heid GmbH, Diehl Metering GESMBH каби компаниялар киради.

 

Компания вакиллари Европанинг транспорт ва логистика соҳасидаги етакчи Gebrüder Weiss GmbH компаниясининг МДҲда бизнесни ривожлантириш йўналиши директори Томас Виставел билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш хусусида суҳбатлашишди. Ушбу компания тарихи қарийб 500 йилга яқин. Ўз фаолиятини дастлаб ички ҳудуд бозорларида, Альпдан Дунайгача ҳамда Шарқий Европада амалга оширган. Бугунги кунда компания барча қитъаларда турли турдаги юкларни қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали ташиш билан шуғулланади.

 

Шунингдек, тадбир мобайнида компания вакиллари Австриянинг машҳур BERTSCH холдинги корхонаси озиқ-овқат саноати учун асбоб-ускуналарнинг тўлиқ спектрини етказиб берувчи BERTSCH-LASKA Produktions- und Handels GmbH компанияси Бош директори Хуберт Хаскл билан учрашишди. Учрашув мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт ва сут махсулотларини қайта ишлаш ускуналар етказиб бериш шартлари, Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспортини ташкил этиш бўйича фикр алмашишди.

 

Музокаралар қизғин, очиқ ва амалий руҳда ўтди. Австриялик тадбиркорлар билан келажакда ҳамкорликда амалга ошириладиган қатор истиқболли келишувларга эришилди.