×

Yangiliklar

Ўзбек-Хитой Савдо Ассоциацияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

2019 йил 26 март куни Ўзбекистон-Хитой Савдо Ассоциацияси биносида Ассоциация раиси Чанг Кинг ҳамда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ассоциация асосчиларидан бири “Najod-Shifo” директори Вусимат Нижат ҳам иштирок этди.

 

Мулоқот чоғида Б.Маматқулов компания фаолияти ҳақида, шунингдек, Хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, Хитойдан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, янги технологияларни жорий қилиш ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича режалари ҳақида сўзлаб берди.

 

Учрашув давомида Б. Маматқулов мамлакатимизда бизнесни юритиш учун сўнгги йилларда юртимиз раҳбарияти томонидан яратилган қулай шарт-шароитлар, қабул қилинаётган қонунчилик актлари, кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг ва айрим ҳудудларнинг савдо-иқтисодий салоҳияти билан таништирди.

 

Ассоциация раиси Чанг Кинг хоним, BMB Trade Group компанияси фаолияти билан яқиндан таниш эканлигини таъкидлаб, келгусида турли бизнес лойиҳалар устида ҳакорликда иш олиб боришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

 

У BMB Trade Group компанияси ташкил этилганига кўп вақт бўлмаганига қарамай, бизнесга бўлган ёндашув ҳамда хорижий сармояларни жалб қилишда амалга ошираётган фаолияти билан яққол ажралиб туришини, шунингдек, икки давлат ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

 

Тадбир якунида Бекзод Маматкулов Чанг Кинг хонимни Жиззах вилоятининг иқтисодий салоҳиятлари, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорликлар билан танишиш мақсадида меҳмон сифатида вилоятга ташриф буюришни таклиф қилди.

 

Ўзбек-Хитой Савдо Ассоциацияси ва BMB Trade Group компанияси ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “Ҳамкорлик келишуви”га эришилди.

 

 

Суръат “Буюк Ипак Йўли” лойиҳа мутахассиси

Сергей Савчук-Курбанов томонидан тақдим қилинди.