BMB AGRO TRADE шўъба корхонаси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Жиззах вилоятининг Арнасой туманида 1200 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланади. Корхонада 74 киши доимий иш ўрни билан таъминланган. Мавсум даврида 150 дан зиёд киши мавсумий ишлар билан таъминланади.
2018-йилда корҳона томонидан Ғалла-2018 давлат контрактацияси шартномасига асосан 570 га ер майдонига ғалла экини экилиб, 1200 тн ғалла маҳсулоти топширилиб Давлат режасини ортиғи билан бажарилди. Бундан ташқари 2018 йилдан Пахта-2018 давлат контрактациясига асосан 150 га ер майдонига пахта экини экилиб, 420 тн оқ олтин пахта маҳсулоти топширилиб давлат режаси ортиғи билан бажарилди.
Жорий йилда давлат режаси асосида 200 гектар майдонда пахта ва 200 гектар ер майдонида ғалла экини, 150 га ер майдонига кунгабоқар экинлари экилди, қолган ер майдонларида эса экспортбоп экинлар, яъни полиз экинлари ҳамда дуккакли маҳсулотлар етиштириш режалаштирилган.
Шунингдек, 2017-йил мобайнида корҳона томонидан 400 минг АҚШ доллари, 2018-йилда эса 1,150 млн АҚШ долл., 2019 йилнинг 4 ойи давомида 480 минг АҚШ долл. миқдорида экспорт амалга оширилди. Йил охирига қадар экспорт суммаси 3 млн АҚШ долл. миқдорига етказиш режалаштирилган.
Корҳонанинг экспорт географияси йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Хусусан, ушбу йилда компания томонидан етиштирилган маҳсулотлар Россия, Афғонистон, Хиндистон, Покистон ва Хитой давлатларига экспорт қилинди.
Корҳона қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун етарли маҳсус техника, маҳсус тиркама ва зарурий жихозлар билан тўлиқ таъминланган.
Бугунги кунда компания томонидан балиқчилик ҳамда 1200 дан ортиқ бош наслли қорамолни парваришлаш учун тизим қилинмоқда. Шунингдек, дуккакли маҳсулотларни саралаш, калибрлаш ҳамда қадоқлаш цехи қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
BOSH DIREKTOR MASLAHATCHISI
IJROCHI DIREKTOR
BOSH DIREKTORNING REJIM VA KADRLAR VO'YICHA O'RINBOSARI
BOSH HISOBCHI
MODDIY HARAJATLAR BO'YICHA HISOBCHI
BRIGADA BOSHLIG'I