×

XALQARO ILMIY-AMALIY STOMATOLOGIYA MARKAZI

XALQARO ILMIY-AMALIY STOMATOLOGIYA MARKAZI

Компания томонидан амалга оширилаётган лойиҳа Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли кўчаси бўйида жойлашган Қушбеги мавзесида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа концепциясига асосан Марказ фаолияти тишларни даволаш, касалланишнинг олдини олиш, ташхис қўйиш, жарроҳлик операциялари, оғиз бўшлиғи касалликлари, этиологияси, патогенези, шу жумладан жағ-юз соҳаси дефектларини даволашда энг сўнгги усуллар ва илғор тажрибаларни ўргатишни ўз ичига олади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Марказда ўқув жараёнлари жаҳон стандартлари асосида ташкил этилади. Компания стоматология соҳасида фаолият юритувчи хорижлик машҳур ўқитувчилар ва етакчи стоматологларни семинарларга, шу жумладан веб-семинарлар, мастер-класслар ва конференцияларга жалб этиш, мамлакатимизда ва чет элда тан олинадиган диплом ва сертификатлар беришни мақсад қилган. Шунингдек, стоматологиянинг барча йўналишлари, шу жумладан клиник ординатурада олган билимларини чуқур ўрганиш учун Тошкент давлат стоматология институтининг юқори курс талабаларини жалб этиш, юз-жағ жарроҳлигини ривожлантириш, хусусан эндодонтия, пародонтология, ортогнатик ва лазерли стоматологияни ривожлантириш ҳам компаниянинг устувор мақсадларидан биридир.

Мазкур лойиҳани амалга оширишда Қозоғистоннинг тиббиёт соҳасида юқори тажрибага эга бўлган “Медико инновационные технологии” компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилинади.

ЖAМОAСИ XALQARO ILMIY-AMALIY STOMATOLOGIYA MARKAZI

Asamov Mahmud Sunnatullayevich

DIREKTOR

Tursunov Akbar Ko'chkarovich

BOSH YURISKONSULT

Olimov Jamshid Bozorboyevich

BOSH DIREKTORNING REJIM VA KADRLAR BO'YICHA O'RINBOSARI