×

BMB-OPERA ZAFFERANO ЎЗБЕКИСТОН-ИТАЛИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

BMB-OPERA ZAFFERANO ЎЗБЕКИСТОН-ИТАЛИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

 

    2020 йилнинг март ойида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Ўзбекистон-Италия қўшма корҳонаси рўйхатдан ўтказилди. Қўшма корҳона таъсисчилари сифатида BMB ZAFERRANO СO LTD шўъба корҳонаси ва Италиянинг OPERA S.R.L (Бергамо) ширкати асос солишди.

 

    Шуни таъкидлаш лозимки, 2019 йил октябр ойида Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси кўмагида BMB TRADE GROUP компанияси вакиллари илк бор Италиянинг OPERA s.r.l компанияси билан ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказган эди.

 

      Кейинчалик Италиянинг заъфаронини (crocus sativus) етиштириш, қайта ишлаш ва хорижий бозорларга экспорт қилиш кўшма лойиҳаси негизида 2019 йил 11-декабрда имзоланган Италиялик шериклар билан ўзаро англашув ҳақидаги Меморандуми ҳамда 2020 йил 25-февралдаги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси кўмагида BMB TRADE GROUP ва OPERA s.r.l компаниялари ўртасидаги имзоланган ҳамкорлик фаолияти ҳақидаги келишувлардир .

 

    Заъфаронни етиштириш ва ишлаб чиқариш корҳоналарини жойлаштириш мақсадида Жиззах вилояти Бахмал тумани «Тонготар»  қишлоқ фуқоралар йиғини тасарруфида 400 га ер майдони ажратилди. 

 

     Умумий қиймати 25 млн еврога тенг бўлган мазкур лойиҳани амалга оширилиши маҳаллий аҳоли учун 2000 дан зиёд, шу жумладан 200 доимий  ишчи жойлари билан таъминлашга, яъни ушбу худуднинг ривожига қўшимча замин яратади.

 

       BMB-OPERA ZAFERRANO қўшма корхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари: 
- заъфаронни етиштириш, қайта ишлаш, шу жумладан экиш, йиғиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, эфир мойини ишлаб чиқариш;
- тиббиёт, техника ва бошқа мақсадларда ишлаб чиқариш корхоналарини йўлга қўйиш;
- замонавий асбоб-ускуналарни олиб кириш ва фойдаланиш, маҳсулот сифатини аниқлашга мослашган илмий-инновацион лабораторияни барпо этиш;
- Италия ва Европа давлатларига тайёр маҳсулотни экспорт қилиш ҳамда дунёнинг бошқа бозорларга олиб чиқиш. 

 

      2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарори қабул қилингани, Давлатимиз Раҳбарининг юксак эътиборидан далолат беради ҳамда ушбу йўналишда инвестициявий лойиҳалар учун кенг имкониятлар яратади. 

 

   Мазкур қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти хокимлиги, Баҳмал тумани ҳокимлиги томонидан барча ташкилий кўмагида 2020 йил 1 майда BMB-OPERA ZAFERRANO қўшма корхонаси доривор ўсимликлар кластери мавқеига эга бўлди.

 

     Заъфаронни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш Ўзбекистон-Италия лойиҳаси икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлиги кун тартибида муносиб ўрин топган.

 

   Лойихани амалга оширилиши Италиянинг илғор тажрибаси ва технологияларини татбиқ этар экан, Ўзбекистонда доривор ўсимликларни ташкил қилиш борасида стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Jamoa BMB-OPERA ZAFFERANO ЎЗБЕКИСТОН-ИТАЛИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

Mamatqulov Aziz Akmalovich

BOSH DIREKTOR

Baxritdinov Yorqin Sharovutdinovich

BOSH DIREKTORNING UMUMIY MASALALAR BO'YICHA O'RINBOSARI

Mamajonov Tohir Mamajonovich

BOSH HISOBCHI

Ubaydullayev Marat Rustamovich

BOSH DIREKTORNING REJIM VA KADRLAR BO'YICHA O'RINBOSARI

Qodirov Mahmud Suyarovich

KADRLAR BO'YICHA INSPEKTOR