×

BMB-NRC AGROLOGISTICS ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

BMB-NRC AGROLOGISTICS ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

Президентнинг 2019 йил 3 январдаги ПФ-5609-сонли қарорига мувофиқ, Жиззах вилоятини давлат томонидан тартибга солишнинг ва комплекс ривожланишнинг самарали “Илғор Ҳудуд” номли модели ишлаб чиқилмоқда. Ушбу моделда Жиззах вилоятида транспорт ва логистика шароитларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида агрологистика комплексни яратиш бўйича шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишувга Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси кўмагида 2019 йил феврал ойида Россия Федерацияси Федерал Мажлис Федерация Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аграр озиқ-овқат сиёсати ва табиатни бошқариш бўйича Сергей Лисовский билан ўтказилган музокаралар чоғида эришилди.

Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплекс қуриш бўйича қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун BMB TRADE GROUP ва НАЦИОНАЛЬНАЯ РЕЗЕРВНАЯ КОРПОРАЦИЯ ўртасида 2019 йил 4 сентябрдаги биргаликдаги фаолият тўғрисидаги битим қўйилди.

2019 йил октябр ойида Жиззах вилояти Ш. Рашидов туманида BMB-NRC AGROLOGISTICS Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси рўйхатдан ўтказилди.

2019 йил 23 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1027-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш муддати 2019-2024 йилларга мўлжалланган.

Aгрологистика комплексини қуриш ва ишлаб чиқариш объэктларини жойлаштириш учун Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани Ҳ. Олимжонда Фермерлар Уюшмаси номидаги 40 гектар майдон ажратилган.

Қурилманинг республика ичкарисида, шунингдек қўшни Тожикистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясига қулай уланишга эга М39 транспорт тармоғи яқинида жойлашиши фақат дастлабки босқичларда, кунига 350 дан ортиқ юк машиналари Aгрологистика марказидан ўтади.

Aгрологистика комплекси учта модулдан иборат бўлади. Ҳар бир алоҳида модул тўлиқ қувват билан йилига 270 минг тоннагача қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Режалаштирилган барча модуллар бўйича маҳсулот айланишининг умумий ҳажми йилига 810 минг тоннани ташкил этади.

Умумий қиймати 50 миллион AҚШ долларидан ошадиган лойиҳани амалга ошириш маҳаллий аҳолини 1500 дан ортиқ иш ўрни билан таъминлайди. Шу жумладан доимий равишда 430 киши ишлайди, бу эса минтақамиз ривожланишига қўшимча туртки беради.

BMB-NRC AGROLOGISTICS қўшма корхонасининг асосий фаолият йўналишлари:

- 10 минг тонна сиғимга эга музлатгичларни яратиш,

бўш омборлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини музлатиш, қайта ишлаш, калибрлаш, саралаш, ўраш ва қуритиш ускуналарини ўрнатиш;

- мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, шунингдек божхона, банк, логистика, экспресс лабораториялар, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни "ягона ойна" асосида, Россия Федерациясининг бозорларига ва бошқа хорижий давлатларга янги ва қайта ишланган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш;

- халқаро молия институтлари ва бошқа манбалардан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали бирламчи ва чуқур қайта ишлашни, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- юкларни ташиш, бу нафақат минтақанинг, балки республиканинг транспорт ва логистика салоҳиятини оширади.

"Росселхознадзор" филиали Агрологистика комплекси ҳудудида ишлайди ва имтиёзли, ихтисослаштирилган тарифлар ҳамда "яшил йўлак" режимида амал қилади, бу эса агросаноат мажмуаси орқали Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Россия Федерациясига тўғридан-тўғри божхнага этказиб беришни ва бошқа расмийлаштириш учун эксклюзив шартларни таъминлайди.

Jamoa BMB-NRC AGROLOGISTICS ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

Belous Aleksey Jeordjevich

Bosh Direktor

O'ralov Abror Ilhomovich

Ijrochi Direktor

Ibrohimov Elyor Shuxrat o'g'li

BOSH HISOBCHI